Ўртача маошда ким биринчи?


  • 21 Июль, 2017
  • 987

Собиқ иттифоқ мамлакатларининг ўртача маоши рўйхатида ўзи кичкина, лекин бой Эстония етакчилик қилмоқда.

Собиқ иттифоқдош республиклар орасида ўртача маош юқорилиги бўйича рейтинг тузилди. Қизиғи шундаки, пост совет давлатлардаги ўртача ойликнинг энг юқори ва энг кам миқдори бир-биридан 10 баробар фарқ қилади.  

Рейтинг бўйича, ўртача маоши ҳаммадан кўп бўлган ўлка Эстония экан. Эстонияда ўртача ойлик маоши 1 минг 313 доллар.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Латвия ва Литва эгаллаган. Латвияда ўртача ойлик маоши 1 минг 9 доллар, Литвада эса 903 доллар.

Энг бой минтақа хисобланган Россия тўртинчи ўринни эгаллади. Ўртача ойлик маоши бу ерда 657 долларни ташкил этади.

Қозоғистон бу рўйхатда 5-ўринни эгаллаб, ўртача маош 432 долларга, Грузияда 413 долларга тенг.

Белорусия рейтингнинг еттинчи поғонасини забт этди. Бу ерда ўртача ойлик иш ҳақи 402 доллар. Бу дегани эстонияликлардек ойликка эга бўлиш учун беларуслар 3 баробар кўпроқ ишлашлари керак.

Шунингдек, ўртача ойлик маошлари Арманистонда 397 доллар, Озарбайжонда 299 доллар, Молдовада 288 доллар, Қирғизистонда 204 доллар, Туркманистонда 198 долларни ташкил қилар экан. Рўйхатнинг энг охирида эса, ҳар доимгидек энг ортда юрувчи жуфтлик - Ўзбекистонда 177 доллар, Тожикистонда 120 доллар ўртача маош берилар экан. 


Бошқа мақолалар