- 2016-07-28
Россия ҳукмати томонидан Қрим бош прокурорлигига тайинлаган Поклонская хоним, Қрим татар миллий мажлиси фаолиятини суд қарор чиқаргунча тўхтатишга кўрсатма берди.
ТАСС агентлигидаги хабарга кўра, аввалроқ Қрим татар миллий мажлисининг фаолияти тақиқланиши учун даъво билан судга мурожаат қилган Поклонская суд ниҳоясига етгунича мажлиснинг фаолиятини тўхтатишга қарор берди.
Қарорни изоҳлаган прокурор “Вақтинча мажлис эга бўлган барча ҳуқуқлар тўхтатилади, давлатга оид ва маҳаллий нашрлардан фойдаланиши, йиғилиш ўтказиши ва бутун ташвиқотлар тақиқланади” деди.
Россия тайинлаган Қримнинг бош прокурори Наталья Поклонская 15 февралда Қрим татар миллий мажлисини тугатиш учун Қрим олий судига мурожаат қилганди. Поклонская Қрим татар миллий мажлисининг фаолияти тўхтатилиши ва мажлиснинг радикал ташкилот деб топилишини талаб қилганди. Илк суд мажлиси 3 мартда ўтказилган бўлиб, даъвонинг кўрилиши турли баҳоналар билан 4 бор қолдирилганди.