Пул билан рақс


  • 2 Январь, 2015
  • 1410

Дунёнинг энг бадавлат 45 та оиласи халқаро Нью-Йорк балида тўпланишди. Баъзилари императорликларини яна-да кенгайтириш учун “элита” ҳисобланган фарзандларига жуфт танлашди.

Ротшильд, Рокфеллер, Варбург, Уолтон, Вандербильт, Габсбург-Лотаринген, Фон Бисмарк, Шрёдер, Лазард ва Шифф... Дунёнинг энг бадавлат оиласи келин ва куёвларини қироллик анъанаси каби ўзлари орасидан танлашда бир-биридан қолишмади. Шу сабаб билан ташкилланган Нью-Йоркдаги анъанавий халқаро балнинг олтмишинчиси ўтган кеча ўтказилди. 1954 йили илк бор ўтказилган бал ҳар йили бўлганидек аристократларнинг маркази Уолдорф Астория меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Дунёнинг энг бадавлат оилалари, пул баронлари, дипломатлар ва сараланган оилаларнинг қизлари ушбу доирадан эркаклар билан танишиб, турмуш қуришини мақсад қилган балга 45 нафар қиз иштирок этди. Ротшильд, Рокфеллер, Варбург, Уолтон, Вандербильт, Габсбург-Лотаринген, Фон Бисмарк оилаларининг бошчилари фарзандлари билан бу кечада қатнашишди. Оилаларнинг тавсияси билан таклиф қилинадиган балда бу йили илк бор хитойлик бўй етган қиз ҳам иштирок этди.

Хитой хонадонидан Фанни Танг балнинг энг кўзга тушган иштирокчиси бўлди. Ўтмишда кўплаган инглиз герцогинялари, Европа ўлкаларининг қироллик оила аъзолари ўз жуфтини топган балга АҚШ, Швейцария, Франция, Бельгия, Люксембург, Англия, Швеция, Германия ва Италиядан қизлар иштирок этишди. Бу йилги балда Испания қироллиги оиласидан Бянка Кампамор,Австрия қироллиги оиласидан Изабелла фон Габсбург, инглиз қироллиги оиласидан эса Жоанна МакГуир билан Катя Доланлар янги ҳаётларининг илк кунига қадам отишди. Америка аристоркратлари ушбу балнинг бадавлат оилалар билан қироллик оилаларининг янада жипслашишлари учун ташкил этилганига эътибор беришди.

Ушбу балларда ўз жуфтини топган баъзи кишилар:

АҚШ собиқ президенти Ричард Никсоннинг қизи Триша Никсон Кох;

Дания маликаси Маргаретнинг қизи малика Инес;

“Vogue” журнали редактори Эдвин Расселнинг қизи Серена Рассел;

АҚШ собиқ президенти Эйзенхауэрнинг невараси Дуайт Эйзенхауэр;

CIA собиқ директори Дэвид Петраус билан биринчи рафиқаси Холлистер Кноултон;

Югославия маликаси Катарина;

АҚШ собиқ президенти Линдон Жонсоннинг невараси Люсинда Робб;

Малколм Форбснинг невараси Шарлотта Форбс;

Жорж Герберт Уокер Бушнинг невараси Эшли Уокер Буш;

Арианна Наффингтоннинг қизи Кристиан Хаффингтон;

Изабел С. Рокфеллер;

Ханна Ротшильд;

Эшди Уолтон.

Ротшильд, Рокфеллер, Варбург, Уолтон, Вандербильт, Габсбург-Лотаринген, Фон Бисмарк, Шрёдер, Лазард ва Шифф...  Дунёда кўплаган урушлар ортидан катта сармоя тўплаган, энергетика ва молия соҳаларидан бошлаб, ҳар бир соҳада инвестициялари бўлган ушбу оилаларнинг 35 триллион доллар ҳажмидаги маблағни бошқаришлари маълум бўлди. Буларнинг ичида Ротшильд оиласи 20 триллион доллар билан дунёнинг энг бадавлат оиласи эканлиги ифода этилди. Бу оила 11 ўлкада фаолият кўрсатади.

Бадавлат оилаларнинг ўғил фарзандлари ҳаётда жуда омадлари келган бўлиб кўринса ҳам аслида ундай эмас. Ўқиш ва иш ҳаётидан бошлаб, оилавий ҳаётлари ҳам оиланинг бошчилари тарафидан бошқарилади. Бу ҳолатга эътироз билдирган фарзандларга эса жуда оғир жазолар берилиши ҳақида кўплаб шов-шувлар бўлганди.


Бошқа мақолалар