Яҳудий гиганти Исроилни ўчириб ташлади


  • 5 Январь, 2015
  • 1112

Яҳудий медиа магнат Мэрдокнинг ширкати “HarperCollins” янги Ўрта Шарқ харитасида Исроилни ўчириб ташлади. Бу Мэрдокнинг Исроил раҳбариятига қаршилиги сифатида баҳоланди.

Дунёнинг энг йирик босмахоналаридан бўлган “HarperCollins” янги Ўрта Шарқ харитасини чоп этди. АҚШдаги босмахонанинг инглиз тилида таълим берадиган мактабларга ҳозирлаган харитада Исроилнинг оти-зоти билан туширилиб қолдирилгани маълум бўлди. Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида гапирила бошлаганидан кейин ширкат “Араб ўлкалари Исроилнинг борлигини қабул қилмайди” деб баёнот берди. Харита кўплаган мактабларга сотилганлиги ва харидорларнинг орасида Тель-Авивдаги мактаблар ҳам борлиги маълум бўлди. Шундан кейин “HarperCollins”дан берилган интервьюда харитада хато кетганлиги билдирилиб, узр сўралди. Ширкатнинг соҳиби медиа магнат яҳудий Руперт Мэрдок эканлиги ва бунинг аслида маълум бир режа асосида амалга оширилганлиги ҳақидаги иддаолар айтила бошлади. Мэрдокнинг Исроил ҳукуматини давомли танқид қилиши ва нотўғри сиёсати сабабли “Келажакда Исроил йўқ бўлади” демоқчи бўлганига диққат қаратилди. 


Бошқа мақолалар