- 2018-07-12
Саудия Арабистонда 40 йил ўтгач, илк бор қироллик оиласи мансуби қатл этилди. Саудия Арабистони қироллиги шаҳзодаларидан бири Турки бин Сауд ал-Кабир ёш йигитнинг ўлимига қасос сифатида қатл қилинди. Уч йил аввал юз берган ҳодисада, Шаҳзода дўсти Одил ал-Махмидни отиб ўлдирган ва яна бир кишини яралаган.
Жинояти учун қатл этиш жазосига ҳукм қилинган шаҳзода Турки бин Сауд ал-Кабирнинг қатли ўтган куни амалга оширилди. Қатлни эълон қилган Ички ишлар вазирлиги адолат ва хавфсизликни ҳимоя қилишларини айтди. Шаҳзоданинг амакиси Абдул Раҳмон ал-Фалаж жазо ҳақида берган интервьюсида “Адолатли суд қарори” деди.
Саудия Арабистонида қатллар асосан халқ олдида майдонда қилич билан бошини чопиш орқали амалга оширилса ҳам шаҳзоданинг қатлига боғлиқ тафсилотлар маълум қилинмади.
Сўнгги бор ўлкада 1975 йили қирол Файсални ўлдирган шаҳзода Файсал бин Мусаид қатл этилганди.