- 2020-04-27
Тожикистон давлати Туркияда давлат тўнтаришига уринган Гулен тўдасининг лицейларини “Вазифалари аниқ эмас” дея текширишни бошлади. Ушбу лицейлар билан шартномалар янгиланмайдиган бўлди.
Таълим ва билим вазирлиги матбуот котиби Эҳсон Хушвахтов Гулен ҳаракатига оид лийелар устида текширувларнинг давом этаётганлигини айтди. Тожикистоннинг Озодий радиосига интервью берган Таълим вазирлиги вакили Раҳимжон Саидов ҳам Гулен ҳаракатининг лицейлари билан шартномалар муддати чўзилмаслигини билдирди. Саидов Шалола таълим марказлари билан шартнома муддатининг 2015 йилгача бўлганлигини ва бундан кейин давом эттирилмаслигини таъкидлади. Тожикистон Таълим ва билим вазири Нуриддин Саидов аввалги баёнотларида Гулен ҳаракати лицейларининг ҳолати ҳақида президент Имомали Раҳмон билан гаплашганлигидан хабар берганди. “Ўлкамиздаги жамоат мактабларининг миссиялари маълм эмас” деган Саидов “Агар вазирлигимиз бу лицейларнинг инсоний мақсадлари йўқлигига қарор берадиган бўлса, уларга лицензия берилмайди” деб гапирганди.
Гулен тўдаси Тожикистондаги илк лицейини 1992 йили очганди. Сўнгги 10 йилда бу лицейларнинг мақсадлари ҳақидаги тортишувлар ва ёпилиши борасида талаблар вақти-вақти билан кун тартибига чиқди. Шалола таълим марказлари паноҳида бўлган ва Тожик-Турк лицейи номи билан танилган лицейлардан олтитаси Душанбеда, тўрттаси эса бошқа шаҳарларда фаолият кўрсатмоқда.