- 2023-06-15
Британиялик Суудлар оиласининг собиқ тансоқчиси кароллик оиласининг бузуқликлари ҳақида шов-шувли маълумотларни чоп этди.
Англиялик собиқ тансоқчи Марк Янг Саудия Арабистон амирларининг бузуқликлари ҳақида маълумотларни ошкор қилди. Уларнинг орасида саудия шаҳзодалари, жумладан карол Фаҳд ибн Абдал Азиз ал Сауд, шаҳзода Талал ибн Абдал Азиз, шаҳзода Фаваз бин Абдул Азиз, уларнинг фарзандлари, бундан ташқари каролнинг баъзи фарзандлари ҳам бор. Марк Янг ўзининг “Саудия тансоқчиси” китобида (Saudi Bodyguard ) карол оиласининг фаҳший бузуқликларини аямай очиб ташлаган.
Янг Twitter орқали ўзининг Сууд оиласидаги 10 йиллик иши ҳақида босқичма-босқич ёритиб борди. У ҳатто энг қўрқинчли тушда ҳам кўрмайдиган нарсаларни кўрди. У Twitter орқали фош қилувчи ёзувларидан кейин Сууд оиласидаги гувоҳи бўлган жиноятларга жим қолгани учун қийналаётгани виждони бироз ором олганини айтди.
Ҳатто инглизлар ва америкаликлар ҳам карол оиласининг бунчалик ахлоқий бузуқлигини ҳазм қила олмади. Англосакслар Саудия рабистони халқига тегишли бутун қазилма бойликларини ўмариш эвазига бу бузуқ оилани ҳимоя қилиб келишмоқда. Бундан ташқари, Янг ўзининг оддий саудия аҳолиси билан алоқасини ҳам ёзган. У оддий халқни ёқтириб қолганини таъкидлаган.
Ўзининг китобида ва Twitterда Янг баъзи амирларнинг ахлоқи ҳамда уларнинг исмларини келтирган. У бу амирларнинг оммавий ахборот воситалари жамоатчиликка тақдим қилганидан умуман бошқа эканлигини билдирди. Аслида улар порахўр, қиморбоз, ўғри, зўравон, баччабоз ва гиёҳванддир. М.Янг улар ўзларининг диний содиқлиги ҳақида эътироф этиб, шунчаки у билан манипуляция қилмоқда.
Марк Янг ўзининг Саудия халқига қилган мурожаатида уларга ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишга чақирди.
Қуйида Марк Янг китобида кўрсатилган шаҳзодаларнинг исмларини келтирамиз:
Шаҳзода Аҳмад бин Абдул Азиз: ашаддий қиморбоз, ароқхўр, гиёҳванд ва жиноятчи.
Шаҳзода Файсал бин Фаҳд: баччабоз, қотил, бундан ташқари гиёҳвандликка қарши кураш бўлими бошлиғи бўлишига қарамай ўзи гиёҳванд бўлиб, гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ қўлланиш туфайли ўлган.
Шаҳзода Фаваз бин Абдул Азиз: порахўр, йирик қиморбоз бўлиб, катта миқдордаги маблағни қиморда бой берган. Бундан ташқари спиртли ичимликларга муккасидан кетган. Макка шаҳрининг амири бўлган.
Шаҳзода Изз ад-дин Сауд: баччабоз. Янг унинг тансоқчиси бўлган. Шаҳзода СПИД билан хасталаниб, шу сабабли ёш вақтида ўлиб кетди.
Шаҳзода Хамид ибн Абдул Азиз: баччабоз. М.Янгдан ҳам у билан жинсий алоқага киришни талаб қилган. Янгнинг рад жавоби уни қутуртириб юборган. У Янгга ҳатто малика “N” ҳам унга шу сабабли қарши чиққанлиги айтган.
Янг шахсан таниган кўплаган амирлар қимор ўйинларига жуда катта миқдордаги пул сарфлашади. Уларнинг орасида шаҳзода Муҳаммад бин Фаҳд, шаҳзода Сауд бин Наиф ва малика Ламия бинт Машаллар бор.
Тансоқчи Twitter да Сууд оиласи билан тушган кўпгина фотосуратларни чоп этди.
М.Янгнинг сўзларига кўра, шаҳзода Баха Мшари бин Сауд билан малика Ануднинг ажралишига маликанинг Бирлашган араб амирликларидаги танишига чўмилиш кийимида тушган фотосуратини жўнатганлиги бўлган.
Янг ислом динининг буюк дин эканлигини, лекин уни Саудия Арабистонида татбиқ қилиш имконсиз эканлигини таъкидлаган.
Янг Сауд оиласининг ғарб Расулуллоҳни масхара қилганида ҳам жим қолганини айтиб: “Сууд оиласининг на дини, на иймони бор. Улар сизларнинг ҳақ-ҳуқуқларингизни поймол қилмоқда” деди.