“Charlie Hebdo” нинг кодлари


  • 24 Январь, 2015
  • 1870

Американинг энг нуфузли кишиларидан бири “Charlie Hebdo” ҳақида гапирди. Франция ва АҚШ пул учун катта урушга киришди. CIA (ЦРУ) Сурияда 4 француз журналистини ўғирлаб кетди. Туркия Миллий разведка ташкилоти (MİT) уларни қутқарди. АҚШнинг Фергюсон шаҳридаги воқеаларда французлар бош ролни ўйнашди. CIA бунга “Charlie Hebdo” жинояти билан жавоб берди.

“Charlie Hebdo” ҳужуми мен учун кутилмаган ҳодиса бўлмади. Мен учун ҳақиқатни кўриш ва ҳужумни ташкил қилган АҚЛНИНГ мақсадинини англаш қийин эмас эди. “Буни CIA амалга оширди!” деган биринчи ва ягона киши мен эдим. Бу ҳақда бир-иккита мақола ёздим. Ҳали ёзилмаган кўп нарса бор эди. Фақат мен буларни ёзганимдан кейин ИНГЛИЗ газеталари, баъзи хорижий каналлар исмимни айтмасдан мени танқид қилди.

Энди ОҚ УЙ ҳаётидан бир неча кун ҳақида ёзамиз. АҚШлик дўстимнинг айтганлари жуда қизиқ. Муҳим саволларга муҳим жавоблар берди. 

“Charlie Hebdo” ҳужумининг тагида нима бор? Мен “CIAнинг иши” дедим. Баъзилар бундан безовта бўлишди. Сиз нима дейсиз?

- 2001 йил 11 сентябрь ҳодисаси Америка разведка тарихининг энг катта операцияси эди. Ўша пайтдан бошлаб дунё янги бир даврга қадам қўйди. АҚШ Афғонистон ва Ироқни ишғол қилди. Йиллар ўтиб 11 сентябрь операцияси ортидаги қаллобликлар фош бўлиб, бу АҚШни анча қийин аҳволга солиб қўйгани маълум бўлди. Лекин қозонган манфаатларни ҳисобласак, йўқотишларимиздан қанча баравар катта эканлигини кўрдик. 

- Манфаат деганда нимани назарда тутяпсиз?

- 100 йил авом этадиган бир проект амалга оширилди. Дунёнинг ҳар нуқтасида ислом террорнинг манбаи сифатида намоён этилди. Бу тарихнинг энг катта жосуслик операцияси эди. Бу давлатимиз жуда катта манфаaт эди. 

- Хўш, мусулмонларни террорист сифатида кўрсатишдан мақсад нима эди?

- Мақсад шуки, ўзини террордан йироқ кўрсатишни истаган ҳар мусулмон ўлка АҚШнинг ёнидан жой олди. Саудия Арабистон, Ироқ, Иордания, Афғонистон, Баҳрайн, Бирлашган Араб амирлиги, Индонезия, Марокко, Жазоир, Чад, Камерун, Қатар, Қувайт, Ливан, Малайзия, Буркино-Фасо, Кот-дИвуар соҳиллари, Сенегал, Того, Мали, Нигерия, Покистон булардан баъзилари... Шунинг ўзи етарли деб ўйлайман. 

- Яна?

- Бу ўлкаларнинг раҳбарлари Бушга қўнғироқ иқлишди ёки ўз вакилларини юборишди. АҚШ ҳукуматига ҳечқандай шартсиз хизмат қилишга, ҳарбий операцияларда  ҳамкорликка тайёр эканликларини айтишди. Ислом ўлкаларидаги бой ер ости қазилмалари ҳам Америка ширкатларининг қўлига топширилди. Англия, АҚШ ва Франция бу минтақада яширин рақобатга киришди. Ғолиблар тез-тез алмашиб турди. 

- Яъни катта рақобат бор эди? Лекин буни биз кўра олмадик.

- CIA иккинчи операция учун тугмани босди. Бу “Charlie Hebdo” ҳужуми билан бўлмади, албатта. CIA билан “Direction Generale de la Securite Exterieure” (DGSE), яъни Франция ташқи разведка хизматининг ўзаро уруши бошланди. Бу жанг кўп ўлкаларда амалга оширилди.  

- Лекин яна биз буни кўра олмадик.

- CIA 2013 ва 2014 йили Камерун, Яман, Мали, Нигерия ва Тогода француз миссионер роҳибларини ўғирлаб кетди. Уларнинг оилаларини қийноққа солди. Яманда француз дипломатлар ўлдирилди. Марказий Африкада француз ҳарбийларига ҳужумлар уюштирди. Француз туристлар ўғирлаб кетилди. CIA булар орқали Францияга муштини кўрсатиб қўйди. 

- Журналистларни ҳам CIA ўғирлаб кетдими?

- Албатта! 

- Кейин нима бўлди?

- Дэвид Пэтраус шахсан ўзи француз журналистларининг ўғирланишини таъминлади. Операцияни бевосита у амалга оширди. Амр унга берилганди. Бошларига қоп кийдирилган француз журналистлар ИШИД тарафидан ўғирлаб кетилди деб матбуот бонг урди. Мақсад ўғирликни уларга тўнкаб кўзни чалғитиш эди. Сўнгра Туркия разведкаси салкам бир йил асир тутилган бу 4 журналистни CIAнинг қўлидан олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлди. CIA учун бу кечириб бўлмас ҳолат эди. Пэтраус эса шундан 30-40 кун ўтиб, ушбу операцияга Ироқда жавоб берди. 

- Нима қилди?

- Туркиянинг Мусул консуллигидаги 50 кишини ўғирлаб кетди. 

- Биз буни бошқача бўлган деб билгандик.

- Лекин ҳақиқат шу. Чунки Франция ва Туркия Африкада баъзи ишларда ҳамкорлик учун келишувга борди. Олланд билан Эрдўғон орасидаги яқинлашув АҚШ тарафидан нохуш қарши олинди. 

- Франциядек давлат бунга қандай жавоб берди? Қаршилик кўрсатмадими?

- Қаршилик кўрсатмай бўладими? 

- Лекин буни биз кўрмадик?

- Кўрдингиз, кўрдингиз. 

- Кўрмадик, ишонинг.

- Франция CIAга энг катта жавобни Ферсгюсон воқеалари орқали берди. 

- Фергюсоннинг бунга нима алоқаси бор?

- Франция Америкадаги қора танлиларнинг катта норозиликларни қўллаб-қувватлади. Бир нечта қора танли америкалик аслан Франция ватандоши эди. Ҳам-да келиб чиқиши Африкадаги француз коллонияларидан эди. Барчаси яхши етиштирилган DGSE (француз разведкаси) жосуслари эди. Бу жосуслар бир нечта Америка полициячисини ўлдирди. Сизлар буни ғазабланган қора танли америкаликлар деб ўйладингиз. Америкаликлар “Charlie Hebdo” терактида ерда ётган француз полициячининг бошига ўқ узган террорист орқали АҚШ полициясини шунчаки қора танлилар эмас, балки француз DGSE жосуслари ўлдирганлигини билишларини шама қилишди. Яъни CIA ҳам ўз услубида французларга жавоб бераётганди. 

- Йўғ-е?!

- Сизга рост гапиряпман. 

- Нима учун Франция?  АҚШнинг Францияга қандай адовати бўлиши мумкин? Рақиб бўлгани учунми?

- Ҳа. 

- Қанақасига?

- Франция Бенин, Кот-дИвуар, Мали, Гвинея, Нигерия, Того, Камерун, Буркина Фасо, Экватор Гвинеяси, Чад, Габон, Сенегал, Марказий Африка республикаси ва Конгодан ҳалигача яширин солиқ йиғиб туради. Франциянинг энг катта даромад манбаларидан бири бўлган 300 миллиард долларга яқин ушбу мустамлака солиғи “Charlie Hebdo” терактининг 4-5та асос сабабларидан бири эди. 

- У ҳолда уруш энди бошланди денг. Яна-да оловланишини кутамизми?

- Марказида  Париж, Франциянинг турли жойларида қўзғолонлар чиқарилади. Этник камчиликлар яшайдиган районлар порох бочкасига айланади. 

- Кейин-чи?

- Кейин бу қўзғолонлар Франция солиқ оладиган 14 ўлкага тарқалади. Африка баҳори Франциянинг энг катта хавотиридир. Шу сабабли Олланд ваҳимага тушиб қолган. Лекин CIA режасини тузди. Африка баҳори учун асос операциялар тамомланди. Африка баҳори юз берадиган бўлса, Франция чўкади. Жуда оғир кунларни бошидан кечиради. Айтганимдек CIA жуда махсус режалар тайёрлади. Уруш бошқа жойларга ҳам ёйилади.

Эслатма: Эдуард Элиас (22), Дидие Франсуа (54), Пьер Торрес (29) ва Николас Хенин (38) исмли француз журналистларини Туркия MİTи CIAнинг қўлидан қутқарди. Бу журналистлардан Дидие Франсуа Франция президенти Франсуа Олланднинг биринчи рафиқаси Сеголен Руаялнинг қариндоши эди.


Бошқа мақолалар