- 2023-03-28
Италия парламенти мамлакат ҳукуматини Фаластинни давлат сифатида тан олишга чақирувчи резолюцияни ёқлаб овоз берди.
Ушбу қарор учун 300 депутат овоз берди, 45 киши эса қарши чиқди. Ушбу ташаббуснинг муаллифи бош вазир Маттео Ренцининг Демократик партияси бўлди.
Аввалроқ Франция, Испания, Буюк Британия ва Ирландия қонун чиқарувчи мажлислари ҳам ўз ҳукуматларини Фаластин давлатини тан олишга даъват этувчи резолюцияларни қабул қилган эди.