Катта ўйин


  • 7 Апрель, 2015
  • 1529

Дунё энди биз билган аввалги дунё эмас. Фарқли натижалар олиш учун турли уссуллар ишлатиладиган даврдан ўтмоқдамиз. Энди қўпол куч билан, армияси билан эмас, ДАВЛАТДАН ТАШҚАРИДАГИ АКТЁРЛАР билан натижа олишга ҳаракат қилинмоқда. Туркиядаги Гези воқеалари ёки Мсирдаги Ҳусни Муборакнинг кетишига олиб келган Таҳрир намойишлари... Киевда бошланган ва ўлкани бўлинишга олиб келган митинглар. Бунга яна кўплаб мисол келтириш мумкин.

Лекин бугун мавзумиз Туркия. Нималар бўляпти, нима қилмоқчи бўлишяпти?

Қаранг, Туркияда шунча кашмакашлик, шунча жанжал, тўполон бўлиб ўтди. Ҳаётдан кўз юмган инсонлар бўлди. “Ваҳшат, фожеа, даҳшат” дейишди. Лекин бу сафар бошқача эди.

Баъзилар КАТТА ЎЙИНни бошлади. Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситаларида кўринган баъзи аҳамиятли шахсларнинг хабарлари замирида буни бемалол кўриб турибман. Ҳозирча буни айтишга эртароқ. Бироз сабр қилайлик... Уларнинг каллаларидаги режа жуда ваҳший. Шуни билсак етарли!

ҒАРБДА 10 йилда ҳам кўра олмайдиган воқеаларимиз бизда ҳар куни юз бермоқда. Америкалик дўстим билан бу ҳақида узоқ гаплашдик. Баъзиларини қуйида бидираман:

- Туркияда ҳамма бир-биридан “нималар бўляпти?” деб сўрамоқда.

- Янги дунё тузумида Покистондаги портлашнинг Мусулда асир олинган турклар билан, Париждаги “Charlie Hebdo” қатлиомининг Ямандаги хаос ва Тунисдаги музейга ҳужум билан алоқасини кўра олишимиз керак. Ҳодисаларга шу назар билан қарашимиз керак.

- Минтақамизда ҳолат қандай?

- ИШИДни қурган Петрэуснинг директорлик муддати тугади. АҚШ ИШИД соясида истаганига эришди. Энди Англиянинг ИШИДи даврада. Кўплаган MI6 жосуслари шу онда ИШИД аъзоси. MI6 марказида таҳсил олган инглиз жосуслар бир неча ойдан бери Сурия ва Ироқда операцияда иштирок этишмоқда.

- Яъни?

- Шундай деталли бир сценария тайёрландики, қўшнисини ўлдириш учун режа тузишни бошлаган минтақа барпо қилинди. Минтақа деганимиз жуда катта майдон. Ўрта Шарқ ва Африканинг бир бўлими. Бу урушда жуда кўп йўқотишлар бўлади. Урушнинг олдини олиш учун ҳаракат қиласиз, лекин имконсиз. Бу уруш минтақанинг янги харитасини тамомлайди.

- Яна аниқ гапиряпсиз!

-  Биласан, Бжезинский менинг жуда яқин дўстим. Ёдингда бўлса Обама Бжезинскийни “энг танланган маслаҳатчиларимиздан” деб таърифлаганди.

- Бу билан нима демоқчисиз?

- Яқинда Бжезинский тизимида етишган бир Оқ сарой вакили билан бирга овқатландик. Овқат устида гап Туркия, Фатҳуллоҳ Гулен, Обама, Эрдўғон, Ўрта Шарқ ва Африка ҳақида бўлди.

- Нима деди?

- Ўрта Шарқ ва Африкада янги қурилажак 30та давлатдан сўз очди. 19таси мазҳаб, 11 таси эса қабила давлатлари бўлишини айтди. Ҳаммаси яқин бир неча йил ичида содир бўлади. Умуман кутиш ниятлари йўқ.

- Туркия ҳақида нима ўйлашмоқда?

- Агар Туркия буни тўғри баҳолай олса, ютуқ билан чиқишини айтди. Янги давлатларнинг кўпчилиги билан алоқаларингиз яна-да кучли бўлади. Шундай деди.

- Ф. Гулен масаласида нима деди?

- Гулен номли урушда ғалаба қозондинглар. АҚШ сизнинг истагингизга ижобий жавоб беради. Уни қатъий сизларга қайтариб бермайди, лекин ўлкадан чиқариб юборилишига ишончим комил.

- Демак натижасини яқин кунларда кўрамиз, шундайми?

- Энди сизлар учун янги муаммолар чиқади. Булар Сурия ва Ироқ марказли муаммолар бўлади. Ҳеч кутилмаган ҳужум билан Туркиянинг кун тартиби ўзгариб кетади. У кунларда Гулен иккинчи даражага тушиб қолади.

- Эрдўғон-Обама алоқалари қандай?

- Аслида муаммолар Обаманинг атрофидан чиқмоқда. Бу аста-секин изга тушмоқда. Муаммолар атрофидагиларда эди. Бу тугади.

- Фақат шуми?

- Эрдўғоннинг Саудия Арабистони қироли Салмонни зиёрати бизда кўп гапирилди. Эшитишимизча, Эрдўғон Салмонга аниқ қилиб Мисрдаги Мурсий ва “Мусулмон биродарлар” аъзоларининг қисқа вақт ичида озод этилишини айтган. Сиссий ҳам аслида бу талабга салбий ёндошмади.

- Қанақасига?

- Лекин Эрдўғоннинг талаби уларга сиёсий тақиқ қўйилмаслиги...Сиссий мана шуни қабул этмади. Чунки Исроил Сиссий бундай қарорга келса, уни ўрнидан олиб ташлайди. Сиссий ҳам буни билади. Нетаньяҳу Сиссийга “Мурсийни тезроқ қатл қилдир!” деб кўп босим ўтказди. Лекин у буни қатъий равишда қилмаслигини айтди. Исроилнинг босимини камайтириш учун баъзи “Мусулмон биродарлар” аъзоларини ўлимга ҳукм этди.

- Энг сўнгги ҳолат шуми?

- Ўрта Шарқда юз бераётган мазҳаб тўқнашувлари Туркия билан Мисрни яқинлаштиради. Бунинг илк аломатларини Яман операциясида кўрдик. Бунинг давоми ҳам бўлади. Шунинг учун ҳис-ҳаяжонга берилмай, бир он аввал муросага келиш керак. Буюк давлатлар диалог ҳолатини асло ёпиб ташламайди. Генри Киссинджернинг дипломатия борасидаги сўзларини ёдингизга солишга ҳожат йўқ бўлса керак. Б. Асад учун асл таҳлика Англия билан яқинлашишининг бадалини Путинни йўқотиш билан тўлашидир.

- Путин дедингиз?

- Ҳа, Путин жуда ақлли лидер. Англиянинг уни йўқ қилмоқчи эканлигини дарров тушунди. Англиянинг Фаластин сиёсатидаги асл башарасини жуда яхши кўра олди ва ҳамла қилди. Путин Фаластиннинг давлат бўлиши учун Россиянинг ҳаракатга тушганлигини айтди. Бу ҳамла орқали Эрдўғон билан бўлган дўстлигини янада қалинлаштирди. Англиянинг қўлидаги козерини юлиб олди. Бу ишлар яқинда ҳал бўлади.

- Англия Туркия билан кўп шуғулланадиган бўлиб қолди. Сиз нима дейсиз?

- Сизларнинг Англия билан янги тўқнашувингиз Қатарда юз беради.

- Нима учун?

- Қатарда Турк ҳарбий базасини қуриш режаси амалга ошмоқда. Бу нарса кечаги кунгача шунчаки хаёл эди. Турк аскарларининг Қатарга жойлашиши Англиянинг минтақадаги сўнгги 30 йилда олган энг оғир мағлубиятидир.

- Қиролича ўзини йўқотиб қўйган бўлса керак?

- Қиролича, шаҳзода Чарлз ва Дэвид Кэмерон Қатар амири Таний билан бу мавзуда кўп бор учрашди. Айниқса Англияда меҳмондорчиликлар ташкил этилди. Лекин Танийнинг Эрдўғонга бўлган ҳурмати Англияда “чегара билмас” деб баҳоланади.

- Буни бироз очиброқ айта оласизми?

- Қиролича билан Танийнинг учрашувида бир неча марта Эрдўғон ҳақида гап кетди. Ҳатто қиролича Танийга “Эрдўғон ҳақида ўз отангиздан ҳам кўп гапирганингизни сездингизми?” деб киноя қилди.

- Танийнинг Эрдўғонга бўлган ҳурматини биламан. Яна?

- Бир муҳим маълумот айтмоқчиман. Бироз ҳаяжонли, лекин.

- Марҳамат.

- Қатар амири Таний 12 мартда Туркияга келганида Қатардаги MI6 жосуслари Лондонга “Номаълум зиёрат. Учиш йўналиши ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз” деган шошилинч коди билан хабар юборди. Таний Туркияга борди. Туркиядаги MI6 жосуслари Қатар шайхининг қаерларга борганлигидан фақат матбуот орқали хабар топди. Англия разведкаси учун шунинг ўзи шармандали ҳолат. Таний билан Эрдўғон орасида жуда нозик ва махсус учрашувлар амалга оширилди. Таний жуда илдам кетмоқда. Англияни безовта қилаётган бу тезлик Танийни унчалик қизиқтирмаётгандек кўриняпти.

Эслатма: Дўстимнинг баъзи гапларини ёзмадим. Агар айтганлари тўғри бўлиб чиқса, қолганлари ҳақида ҳам кенгроқ ёзаман.


Бошқа мақолалар