- 2013-12-17
Германиянинг шимолидаги Килда тадбиркор Исмоил Араратнинг автомобилининг шиналари номаълум киши ёки кишилар тарафидан кесиб кетилди. Автомобиль устига эса “Мусулмонлар даф бўлинг!” (Moslim Raus) ёзуви ёзилди.
Бир йил аввал Шёнкирхен минтақасидан ер олганини ва 6 автомобилини уйининг олдига парк қилган Арарат “Немис қўшним тарафидан автомобилларни бу ерга парк эта олмаслигим айтилди. Мен эса бу майдоннинг шаҳар ҳокимиятига қарашли эканлигини, истаган киши бу ерга автомобилини қўйиши мумкинлигини айтдим. Қўшним бошқа қўшнилардан ҳам имзо тўплаб, ҳокимиятга шикоят қилди. Ҳокимиятдан келган вакиллар автомобилларимни парк эта олишимни билдиришди” деди. Бутун ҳодисалар ҳокимиятнинг бу қароридан кейин бошланганини билдирган Арарат “Бир куни эрталаб иш автомобилимнинг шиналари пичоқ билан кесилганини кўрдим. Дарров полиция чақириб шикоят қилдим. Полиция бу ҳодисани сўраб-суриштириб юрганида орадан бир ойча вақт ўтди. Бу сафар эса шахсий автомобилимнинг шиналари кесилди. Автомобиль устига “Мусулмонлар даф бўлинг” каби ёзувлар ёзилди. Ишлар билан уйга кела олмайдиган вақтларим бўлади. Бу ҳодисалардан кейин аёлим қўрқмоқда, бир фарзандимиз бор. Ҳар куни бизга бир нарса бўлмасмикан деган қўрқув билан ухлай олмаймиз” деб гапирди. Бу воқеа-ҳодисалар туфайли аёлининг психологияси бузилганини маълум қилган Арарат бу ҳодисаларнинг ирқчилик билан алоқаси борлигини айтганида полиция унинг ўзини ёлғончига чиқариб, бу ҳодисани Ахборот воситаларига хабар бермасликни маслаҳат қилишган.