Немис “меҳмондўстлиги”


  • 11 Сентябрь, 2015
  • 1121

Германия суриялик эмигрантларга ниҳоят эшикларини очди. Лекин уларга ғайриинсоний бир шарт қўйилди: Дарҳол мусулмонликдан чиқиб, христианликни қабул қилишлари керак.

Германия бош вазири Меркел бошпана илинжидаги чорасиз инсонларга одамийликдан узоқ муносабат килишга бир ўтишди. Ирқчиликда хаддидан ошган христиан демократлар бошқаруви Суриядан келган эмигрантларга Германия ҳудудига кириш изни беришди. Бу ҳайратомуз ҳолатнинг тагидаги асл ҳақиқат энди ўртага чиқди. Меркелнинг яширинча амри билан Германияга кирадиган мусулмон эмигрантларга “Христиан динига ўтадиган бўлсангиз, бу ерда яшашга рухсат берилади. Акс ҳолатда бу ерда қололмайсиз” дейилди.

Жуда қийин аҳволда қолган сурияликларнинг бу таклифни қабул қилишга мажбур колиши германияликларни яна-да жасоратлантириб юборди. Баъзи эмигрантлар бу ҳолатни бошқаларга хабар беришини айтишганда немис ҳукумати томонидан таҳдид этилгани маълум бўлди. Исломофобларнинг маркази Германиянинг бундай ғайриинсоний ҳаракатга қўл уриши Венгрияни ҳам ҳаваслантирди. Венгер раҳбариятининг ҳам суриялик эмигрантларга ўз динларидан чиқишни талаб қилаётгани даво килинди. Европа иттифоқи раҳбарларининг ҳам бу ҳолатдан хабардор эканлиги, лекин оғзига толқон солиб ўтирганликлари маълум бўлди. 


Бошқа мақолалар