- 2015-01-31
Фан олимлари 2013 йили Сибирда топилган жуда яхши сақланган мамонт қолдиғидан ДНК олиб, бу жониворларни ҳаётга қайтаришмоқчи.
Россиянинг шимолий-шарқий федерал университети ва “Sooam Biotech Research Foundation” тарафидан ўтказилган тадқиқотда мамонт оёғидан фойдаланса бўладиган ДНК намуналари олинди.
“Siberian Times”нинг хабарига кўра, тадқиқотга 2006 йили инсон ҳужайралари устида олиб борган тадқиқотлар билан номи шов-шувли жанжалларга аралашиб қолган Жанубий Кореялик Хван У Сок раҳбарлик қилмоқда. Сок 2006 ва 2011 йилларда илк бор ит ва тулкини клонлаштирган гуруҳдан ўрин олганлиги маълум қилинди.
Ёқутистон мамонт музейидан Семён Григорев “ДНК таҳлили учун энг хомашё ҳисобланган суяк илигидан намуналар олганлигини” маълум қилди. Григорев “Агар намуналар биз ўйлагандек яхши бўлса, бир ёки икки йил ичида дунёнинг илк клонлаштирилган мамонтини қўлга киритамиз” деди.
Агар мамонтни тирилтириш учун етарли даражада ҳужайра бўлмаса, олимлар ҳужайра ядросини ривожлантириш учун геном харитасини чиқаришга ҳаракат қилишади. Муваффақиятга эришилган тақдирда янги иншо этилган ДНК бир филнинг эмбирионига кўчирилади. Бутун ишлар кутилган борган тақдирда ҳам мувафақиятга эришиш нисбатини тахмин қилиш қийин.
Олимлар бир неча йиллардан бери устида тадқиқотлар олиб бораётган мамонт клонлаштириш учун етарлича ДНК топа олишмаётганди.