- 2018-03-09
Президентликка ўз номзодини кўрсатган Абулғози Қусаинов уни қўллаб-қувватловчи 132152 нафар сайловчиларнинг имзосини тўплашга муваффақ бўлган. Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов қўмитаси томонидан унга номзодлик гувоҳномаси берилган. Шу тариқа у Қозоғистон президентлигига расман рўйхатга олинган учинчи номзодга айланди. Ундан илгари ўз номзодини кўрсатган Ҳасан Хўжа Аҳмад амалдаги президент Нурсултон Назарбоевнинг расмий рақибига айланган эди.
Президентлик сайловларига ўз номзодини кўймоқчи бўлган фуқаролардан мамлакат Марказий сайлов қўмитасига жами 27 талабнома келиб тушган. Талабномалар қабул қилиш 15 март куни тўхтатилди. Талабнома берган номзодлардан фақат 2 нафари партиялар томонидан кўрсатилган бўлиб, қолганлар ўз номзодларини ўзлари кўрсатган. Номзодларнинг 13 нафари Астанада, 10 нафари Алматида истиқомат қилади.