- 2019-01-05
Ашхободда “Туркманистонда Қозоғистон кунлари” ўз ниҳоясига етди. 29-30 ноябрь кунлари Ашхобод шаҳрида “Туркманистонда Қозоғистон кунлари” бўлиб ўтди. Ашхободдаги “Ватан” киноконцерт залида Манғистау вилоятининг етакчи ижодий гуруҳлари ва яккахон хонандалари ўз санъатларини намойиш қилишди.
Ушбу тадбирнинг ташкилотчиси Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги бўлди. Тадбир тантана билан очилиб, икки ўлка президентлари Нурсултон Назарбоев ва Гурбангули Бердимухамедовга халқаро ҳамкорлик ва дўстлик сиёсати учун миннатдорчилик билдирилди.
Томошабинлар саҳнада Қозоғистон хизмат кўрсатган маданият ходимлари, республика ва халқаро мусобақа лауреатлари, Абил Тарақули номли халқ чолғу ансамблининг санъатидан баҳра олишди. Гала-концерт дастури қозоқ ва туркман халқ қўшиқлари, рақслари, замонавий эстрада ва фольклор композициялардан иборат бўлди. Бундан ташқари ушбу тадбир доирасида фотокўргазма ташкил этилди. Шу тариқа иштирокчиларга қозоғистонлик муаллифларнинг ижодини миллий колоритда намойиш қилишга муваффақ бўлишди.
Икки давлат орасида дипломатик алоқалар 1992 йил 27 августдан буён давом этмоқда. Бугунги кунда Қозоғистон ва Туркманистон биродар давлатлар бўлиб, мустаҳкам дўстлик муносабатлар қуришган.