Исроил-Эрон ҳамкорлиги фош бўлди


  • 6 Апрель, 2015
  • 1258

Эроннинг уранни бойитиш борасидаги P5+1 ўлкалари орасидаги келишув ортидан Эроннинг Исроилдан қурол сотиб олганлиги маълум бўлди.

АҚШда 11 сентябрь воқеаларидан кейин ташкил этилган ички хавфсизлик ташкилоти “Homeland Security”нинг баёнотига кўра, исроиллик қурол-яроғ тижоратчилари Эронга самолёт эҳтиёт қисмлари билан бирга қурол сотган. Исроилнинг БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга нисбатан жорий қилган амбаргосини менсинмаганлиги маълум бўлди. Уранни бойитиш билан ядро қуролига эга бўлишига тўсиқ бўлишга ҳаракат қилинган Эронга нисбатан жорий этилган амборганинг Исроил тарафидан бузилиши дунёда шов-шувга сабаб бўлди. Қўлга киритилган маълумотларга кўра, Исроил 2012 йилдан бери Эронга реактив самолёт эҳтиёт қисмлари билан бирга қурол сотмоқда. “Worldobserver”нинг хабарига биноан бундан илк хабар топган греклар бўлди. Греция АҚШга хабар бергач, FBI ва “Homeland Security” буни текширишни бошлади. Греция судининг инглиз “Telegraph” газетасига берган интервьюсида АҚШ армияси тақиқлаган реактив самолётсозлигида ишлатиладиган эҳтиёт қисмлар юкланган кемалар Исроил портларидан чиқиб, Эронга йўл олганлиги аниқланганлигини айтиб ўтди. 


Бошқа мақолалар