- 2019-05-20
Исроилнинг уй-жой қурилиш ишлари вазири Ури Ариэль Араб дунёсининг муносабати Исроилнинг босқинчилик сиёсатига ёрдамчи бўлаётганини айтди.
“Yenisafak.com.tr”да берилган хабарга кўра, Исроил уй-жой қурилиш ишлари вазири Ури Ариэль радиога берган суҳбатида Исроилнинг ерларни эгаллаб олиш сиёсатини баҳолади. Ариэль Араб ўлкаларининг Исроилнинг Фаластиндаги ерларни босиб олиш сиёсатига ёрдамчи бўлаётганини билдирди.
Исроилдаги энг радикал ўнгчи “Яҳудий уйи” партия аъзоси бўлган Ариеэль араб ўлкаларининг жим қолиши ерларни эгаллаб олиш сиёсатига аҳамият бермаслиги Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқлари ва Қуддусдаги яҳудийларга ёрдамчи бўлаётганини айтди.
Исроилнинг йиллар давомида ишғол қилаётган Фаластин тупроқларида ерларни эгаллаб олиш сиёсати кундан-кунга ортиб бормоқда. Сўнгги ҳисоботларда Исроилнинг ғарбий қирғоқлардаги ерларни эгаллаб олиши сўнгги беш йилга кўра, фақат бир неча ой ичида 50%га ортганлиги маълум қилинмоқда.
Ишғол қилган Фаластин тупроқларини яҳудийлаштириш мақсадида минтақага ишғолчиларни жойлаштираётган исроил ўтган кунларда ғарбий қирғоқлардаги Ал-ХАлил шаҳрида 4 минг квадрат метрлик майдонни олиб қўйди. Байтул Лаҳм минтақасида Фаластинликларга оид катта майдонни олиб қўйганлигини маълум қилган Исроил ўтган ойлардаги фаластинликлар томонидан ўғирлаб кетилган 3 яҳудийни сабаб қилиб кўрсатди.
Исроилнинг 51 кун давомида Ғаззога қилган ҳужумида Исроилнинг ҳимояланиш ҳуқуқини ҳимоялаган баъзи ғарб ўлкалари эса Исроилнинг 4 минг квадрат метрлик ер майдонини давлат хазинасига қўшиб олганлиги ҳақидаги баёнотни тақид қилди. Ғаззо қатлиоми давомида Исроилга қарши норозилик митинглари ўтказишни мамлакат миқёсида тақиқлаган Франция Ташқи ишлари вазирлигида матбуот анжумани ўтказиб, Исроилнинг бу ҳаракатини қоралади.