- 2013-11-15
Юз берган кўрфаз кризисига боғлиқ шов-шувли хабар тарқалди. Бунга кўра, Саудия Арабистон Қатарга бостириб кириши ва бунинг амалга ошиши бир онда бўлиши мумкин. Кўрфаз алоқалари институти ташкилотчиси ва директори профессор Али ал-Аҳмад Саудия Арабистон дипломатик алоқаларини узган Қатарни истило қилишга тайёр эканлигини билдириб “Қатар чегараси яқинида Саудия армияси ҳаракатланганига доир маълумотлар олдим” деди. Саудия Арабистон ташқи ишлари вазири ал-Жубайр эса “Қатарга нисбатан ҳарбий ҳаракат олиб бориладими?” деган саволга “Умид қиламанки, бунга бормайди” деб жавоб берди.
Аҳмад шундай деди: “Ямандаги бомбардимоннинг камайишига қаранг. Саудия Арабистон Ямандаги исёнчи кучларга қарши амалга ошираётган ҳаво ҳужумларининг сонини жиддий равишда камайтирмоқда ёки бутунлай тўхтатмоқда. Бу саудларнинг Қатарга қарши оний бир ҳамла қилиш учун кучларини йиғиб олишининг бир кўриниши бўлади.”
Профессор Аҳмад Саудия қироллик оиласи билан яқин алоқаларда бўлган АҚШ президенти Дональд Трамп билан АҚШ ташқи ишлари вазири Рекс Тиллерсон Қатарга Саудия истилосини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Истило рўй бергудек бўлса Саудия Арабистоннинг Миср, БАА ва Баҳрайн тарафидан ҳам дастакланишини таъкидлаган Аҳмад “Саудлар Қатарликлардан қаттиқ дарғазаб. Саудлар Яманнинг ўз мустақиллиги бўлишига ҳам изн бермайди. Баҳрайн Қатардан нафрат қилади” деди.
Саудларнинг икки мақсади борлигини айтган Аҳмад “Биринчиси, Қатарни қулдек итоаткор бўлишини талаб этадиган келишувга мажбур қилиш. Иккинчиси, саудлар Қатарнинг гигант валюта заҳирасини кўз олайтирган” деди.
Аҳмад, Тармпнинг Саудия Арабистонга янги молиявий талаблар қўйганлигини шу сабабли пулга эҳтиёжи катталигини айтиб ўтди.
Саудия Арабистон ташқи ишлар вазири Одил бин Аҳмад ал-Жубайр Қатарнинг араб ўлкалари билан алоқаларини тиклаш учун Фаластиндаги “Хамас” ва Мисрдаги “Мусулмон биродарлар” партияларини қўллаб-қувватлашни тўхтатиши кераклигини айтган.
Ташқи ишлар вазири Қатар ўлкаси ва бошқа араб ўлкалари билан алоқаларни яхшилаш учун нима қилиш кераклигини ғоят яхши билишини айтди.
У “Қатар қайси йўналишда ҳаракат қилса, бунга ўзи қарор беради. Биз бу қадамни катта ташвиш билан, улар олиб бораётган сиёсатни давом эттира олмаслигини ва уни ўзгартириш кераклигини англатиш учун ташладик. Қатар Хамас ва мусулмон биродарларни дактаклаб, Фаластин ҳамда Мисрга зарар бермоқда. Биз бу яхши эмас деган фикрдамиз. Қатар Ўрта Шарқнинг барқарорликка эришиши учун бу сиёсатларини тўхтатиши керак” деди.
Ал-Жубайр Қатарга татбиқ этилган санкцияларнинг ўлкага қимматга тушишидан огоҳлантирди.