Янги Зеландия номини ўзгартиришни таклиф қилишди


  • 14 Сентябрь, 2021
  • 299

Янги Зеландиянинг туб аҳолисидан иборат сиёсий партия парламентни ўлка номини расмий равишда ўзгартиришга чақирди.

Маълумотларга кўра, маориларнинг партияси ўзининг расимй сайтида ўлка номини “Аотеароа” деб ўзгартириш бўйича петиция жойлаштирган. Аотеароа – маори тилида “Узун оқ булут ери” деган маънони билдиради ва ушбу Тинч океанидаги орол-ўлка номи сифатида тез-тез ишлатилади.

Маори партия вакиллардан бири Равири Вайтити “Ўлкада биринчи ва расмий тил сифатида маори тилини қайтариб қўйиш вақти келди. Биз полинезия ўлкасимиз, биз - Аотеароамиз” деб гапирди.

Туб аҳоли партияси бундан ташқари миллий парламентни “2026 йилгача барча шаҳар, посёлка ва жойларнинг асл номларини аниқлаш ҳамда расмий равишда қайта тиклашга” чақирди.

Вайтити ўз баёнотида “Туб аҳоли аждодларимиз исмлари бузилиши ва эътиборсиз қолдирилишидан чарчади. Ҳозир 21-асрдамиз, энди бу ўзгариши керак” деди.

Маорилар Янги Зеландияда яшайдиган энг кўп этнокамчилик ҳисобланади. Улар ўлка аҳолисининг 16,5%ини ташкил этади. 1987 йилдан те рео маори Янги Зеландияда инглиз тили билан бирга расмий тил этиб қабул қилинган.

Бу орада Янги Зеландия собиқ бош вазир ўринбосари Уинстон Питерс ушбу таклифни танқид қилди. Питерс “Twitter” аккаунти орқали “Ўлкамиз, шаҳарлар ва посёлкалар номини ўзгартириш бу шунчаки калтафаҳм экстремизмдир. Биз тарихий тасдиққа эга бўлмаган ҳар хил номларни қўймоқчи эмасмиз. Биз Янги Зеландия бўлиб қолиш тарафдоримиз” деб ёзди.


Бошқа мақолалар