Ўзбекистонда жаҳондаги энг замонавий газни қайта ишлаш заводи очилди


  • 29 Декабрь, 2021
  • 293

Ўзбекистонда ўлкадаги биринчи газни чуқур қайта ишлаш заводи тантанали очилди. Республика жанубида қурилган улкан мажмуа нафақат ўлкадаги энг йирик инвестициявий лойиҳа, балки бутун МДҲ ичида ҳам унга тенг келадигани йўқ. Қурилишда бутун дунёдан компания ва корпорациялар иштирок этди. Ушбу ўлчамдаги ва замонавий технологиялар билан жиҳозланган мажмуани хориж иштирокисиз қуриб бўлмаслигига урғу берилди.

Заводнинг асосий маҳсулоти синтетик, экологик тоза ёқилғи бўлиб, йилига 1,5 миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқариш мўлжалланган.

Ўзбекистон ҳукуматига кўра, ўлка табиий газ билан ўзини ўзи бутунлай таъминламоқда. Лекин суюқ ёқилғи ҳали ҳануз импорт қилинмоқда. Завод биринчи ўринда ёқилғига бўлган ички талабни қондириши лозим.

Завод қурилиши 2017 йили бошланган бўлиб, лойиҳа қиймати 3,4 миллиард долларга тенг. Завод йилига миллиард долларга ёқилғи ишлаб чиқариб, 9 йилда харажатларни қоплаши режалаштирилган.


Бошқа мақолалар