Эрон ўз валютасини қайта номлайди


  • 5 Май, 2020
  • 488

Эрон қонуншунослари миллий валютани деноминация (қайта номлаш) қилиш бўйича қонун лойиҳасини тасдиқлашди. Ҳукумат валюта номини "риал"дан "туман"га алмаштирмоқчи.

Маълум бўлишича, 10 минг риал 1 туманга тенг бўлади. Бир туман эса 100 парсеҳам (янги валютанинг иккинчи даражали пул бирлиги)га бўлинади.

Валютани алмаштириш босқичма-босқич амалга ошади. Янги валютага бутунлай ўтиш учун 2 йил керак бўлади. Ушбу вақт ичида ҳукумат эски купюра ва тангаларни муомаладан олиб, ўрнига янги валютани чиқаради.

АҚШ томонидан қўйилган санкциялар туфайли риал курси тинмай тушаётган эди. Транзакцияларни енгиллаштириш, банкнот ва тангаларни босиб чиқариш нархини камайтириш ва пул тизими самарадорлигини ошириш учун валюта алмаштирилмоқда.


Бошқа мақолалар