- 2012-12-15
АҚШдаги қора танлиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Қора пантера” ҳаракатининг лидери қора танли аҳолига мурожаат қилиб, гражданлар уруши ва бўлинишни бошлашга ишора қилди. Бабу Омоуэль “Жанубий штатларларига кўчиб ўтиб, у ерларни фқўлга олинг. Лозим бўлса қуролланинг” деди.
АҚШда оқ танли полициянинг қора танли аҳолини ўлдириш ҳодисаларига қарши норозиликлар тўхтамасдан ўлкани гражданлар урушига ва бўлинишга олиб келадиган бир баёнот келди. АҚШ матбуоти 5 полиция ходими ўлдирилган ҳолатни “гражданлар уруши” деб баҳолаётган бир вақтда қора танлилар тарафидан қилинган баёнот ҳам гражданлар уруши, ҳам бўлинишга чақирди. Намойишларнинг ташкилотчиси бўлган ва қора танли аҳолининг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қурилган “Янги қора пантералар”нинг лидери Бабу Омоуэль бир Нью-Йорк радиосига берган интервьюсида “(Қора танли аҳоли) Луизиана, Миссисипи, Жанубий Каролина, Алабама ва Джоржия штатларига кўчишни бошлаши лозим ҳамда бу штатларнинг иқтисодиётини қўлга олишимиз керак. Қора танли аҳоли кўчиб келса, оқ танлилар у ердан кетади” деди.
“Қора пантера” партияси асосчиси ва П.Ньютон қурол клубининг ҳам асосчилари орасида бўлган Омоуэль “АҚШдан бутунлай кўчиб кетишнинг иложи йўқлигини биламиз. Лекин тупроғимиз, ўз шаҳарларимиз ва қуролимиз бўлиши мумкин. Қора танли аҳоли топган пулларни ўз назоратимизга олишимиз мумкин. Жамиятимизнинг сиёсатини ўзимиз юритамиз. Таълим дастуримизни ўзимиз туза оламиз. Фарзандларимизга АҚШ тарихида қора танлиларнинг ўрнини тўғри ўргата оламиз” деди. Омоуэль берган интервьюсида бундан ташқари қора танли аҳоли ўзини ҳимоя қила олиши учун қуролланишлари лозимлигини таъкидлади. Бошқа жиҳатдан намойишлар ўлка сарҳадидан ошиб, бошқа қитъаларга ҳам ёйилди. Кеча Франциянинг пойтахти Париж ва Англия пойтахти Лондонда “”Black lives matter” (Қора танлиларнинг ҳаёти муҳим) шиорлари билан намойишлар ўтказилди.