Хитой Ўрта Осиёга юк поездларни орттиради


  • 7 Июнь, 2018
  • 744

Хитойдан Ўрта Осиё ўлкаларига “Ягона белбоғ, ягона йўл” лойиҳаси доирасида бошлатилган темир йўли юк ташиш сафарлари сонини орттиришини эълон қилди.

Хитой давлат телеканали “CCTV” Хитойдан беш Ўрта Осиё давлатига фақатгина юк ташийдиган поезд сафарлари бошлатилганини маълум қилди.

Илк юк поезди 29 мартда Хитойнинг марказий минтақаси бўлган Хенан вилоятидан 5 та Ўрта Осиё давлати томон йўлга чиқди. Бу юк поезди ҳафтада бир бор сафарга чиқади ва Қозоғистон чегарасидан ўтиб, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистонга боради.

Ушбу йўналиш “Ягона белбоғ – ягона йўл” лойиҳасининг бир парчаси сифатида иш бошлаган. Юк поездларида Ўрта Осиё ўлкаларига механик жиҳозлар, каучук маҳсулотлар, ёнмайдиган хомашё экспорт қилинади.

50 вагонлик юк поездида йилига 150-200 минг тонна юк ташилиши айтилди. Яқин кунларда сафар сонлари орттирилиши кутилмоқда. 


Бошқа мақолалар