Тайванда зилзила


  • 3 Апрель, 2024
  • 70

Тайванда 20 дақиқа ичида 7,4 ва 6,4 баллик зилзилалар юз берди. Сўнгги 25 йилда Тайвандаги энг кучли зилзилалар ҳисобланган ҳодисадан кейин цунами тревогаси берилди. Баъзи бинолар қулаган ва автомобиль йўллари ўпирилган. Окинавадаги аэропорт эвакуация қилинганлиги билдирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 4 киши ҳалок бўлган ва 90 дан ортиқ одам тан жароҳати олган.

Тайваннинг шарқий соҳилидаги Хуалиен шаҳрида 7,4 баллик зилзила юз берди. 34,8 км чуқурликда юзага келган тебраниш сабабли минтақадаги

Оролнинг шимолий минтақалари учун цунами хавфи эълон қилинди. 4 босқичли огоҳлантириш тизимининг энг юқори савияси бўлган “Қизил тревога” жорий қилинди.

Тайван ва Хитой соҳилларига 1 билан 3 метр баландликдаги тўлқинлар етиб бориши хабар берилди.


Бошқа мақолалар