Косова армияси қурилмоқда


  • 15 Декабрь, 2018
  • 603

Косова армиясининг қурилишини тасдиқловчи қонун мажлисда қабулланди.

Косова хавфсизлик кучини (FSK) армияга айлантириш бўйича қонун лойиҳалари Косова мажлисида қабул этилди. Мажлисда дапутатлар FSKнинг фаолияти, хизмат шартлари ва мавжуд FSK вазирлигини Мудофаа вазирлигига айлантиришни тасдиқловчи учта қонунга овоз беришди.

120 депутатга эга Косова мажлисида серб депутатлари иштирок этмаганида 107 депутат овоз беришга келди. FSK вазирилигини мудофаа вазирлигига айлантиришни тасдиқловчи қонун билан фаолияти бўйича қонун 106, хизмат шартларига доир қонун 105 овоз билан қабул этилди.

Косова президенти Ҳошим Тачининг имзолаши ортидан FSK расман Косова армияга айланади. Косова ҳукумати 13 сентябрда FSKни армияга айлантириш бўйича 3 та қонун лойиҳасини мажлисга тақдим этганди. Мажлисдаги илк муҳокама 18 октябрда бўлиб, қонун лойиҳалари депутатлар тарафидан дастакланганди. 


Бошқа мақолалар