- 2017-12-23
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз юртида мухолифат томонидан ноўрин танқидларга кўп учрайдиган лидер. Лекин яқинда Покистондан жуда қизиқ бир таклиф келди. “Эрдўғонни 5 йилга бизга бериб туринглар, биз дунёга ҳукмрон бўламиз” деган покистонликлар Туркиянинг ислом оламининг лидери эканлигини айтишмоқда.
Покистонлик ҳуқуқшунос Нодим Аҳмад Хон: “Бизга Эрдўғонни 5 йилга беринг, бас. Нафақат ислом оламида, балки дунёдаги энг кучли давлатга айланамиз. ” деди.
Аҳмад Хон, Туркиянинг ислом оламининг лидери эканлигини таъкидлаб: “Туркия бизга Усмоний империясининг меросидир. Турклар Усмоний авлодидирлар. Биз покистонликлар доимо туркларга халифамизнинг меросхўрлари сифатида қараймиз. Аллоҳ туркларга катта имконлар берди. Йўлбошчилари бўлган Эрдўғон туркларни яна ислом умматининг лидери савиясига келтира олди.”
Нодим Аҳмад Хон Туркиянинг ҳар доим кучли бўлиб қолиши кераклигини айтди. У “Туркиянинг сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан кучли бўлиши ислом умматининг ҳам кучли бўлиши деган маънога келади. Масалан, Покистондаги бутун манбалар ўз қўлимизда. Лекин умматга лидерлик қиладиган аҳволда эмасмиз. Эрдўғонни бизга 5 йил муддатга берсангиз, Покистон дунёда энг кучли давлатга айланади. Ҳамма нарсамиз бор... Лекин дунё сиёсатини юритишда заифмиз. Биз яхши бир йўлбошчига муҳтожмиз. Шунинг учун туркларга Эрдўғонни бизга 5 йилгагина бериб туринглар- деб таклиф қилган бўлардим. Агар буни имкони бўлса, биз Аллоҳнинг изни билан туркларни ҳам қаровсиз қолдирмасдик” деди.