Ўзбекистон Жанубий Корея билан 4,5 миллиард $лик шартнома имзолади


  • 29 Май, 2015
  • 1329

Жанубий Кореяда хизмат сафарида бўлган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўлкасида пластик маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 4,5 миллиард долларлик шартномаларни имзолади.

Жанубий Кореянинг пойтахти Сеулда Ислом Каримов билан Пак Кин Хэнинг музокаралар олиб борди. Учрашув сўнгида қилинган баёнотда икки ўлканинг ҳамкорлик лойиҳалари давом этиши ва Жанубий Корея ширкатларининг Ўзбекистонга технология соҳасида инвестициялар қилишига шароитлар билан таъминланиши билдирилди.

Ўрта Осиёнинг энг кўп аҳолисига эга бўлган Ўзбекистон 5 йил ичида асосий саноатни модернизациялаш учун 55 миллиард доллар маблағ сарфлашни режалаштираётгани маълум бўлди.

Учрашув мобайнида Пак Кин Хэнинг ва Ислом Каримов ўзбекистонда табиий газдан олинадиган гидрокарбондан фойдаланиб, пластик маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган янги технология учун 4,5 миллиард доллар миқдоридаги шартнома имзолангани билдирилди.

Кўп сонли корейс миллатли ватандоши бўлган Ўзбекистоннинг Жанубий Кореянинг Ўрта Осиёдаги энг катта тижорий ҳамкори ва Жанубий Корея энг кўп инвестиция киритган 3-ўлка эканлиги маълум.

Ўтган йилнинг ўзида ўзаро тижорат ҳажмининг 1,9 миллиард бўлганлиги айтилди. Жанубий Корея ва Ўзбекистон орасидаги ҳамкорликлар асосан нефть, газ, нефть ва кимё маҳсулотлари билан автомобиль, қуёш энергияси ва транспорт соҳаларини модернизациялаш борасида бўлган.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Жанубий Кореяга еттинчи бор хизмат сафари билан борди. 


Бошқа мақолалар