- 2019-01-11
Бразилия олий суди чиқарган қарори билан Х ижтимоий тармоғига уланиш йўлларини бекитди. Бундан ташқари, Х га уланиш учун VPN дан фойдаланганларга кунига 8 минг 874 доллар жарима белгилаш қарори ҳам тасдиқланди.
Қарорга кўра Х қонунга амал қилишни бошлагунча ва ўтган ҳафта эътибори билан 3 миллион доллардан ортиқ тўланмаган жарималарни тўлагунча уланиш йўллари берк ҳолатда қолади.
Бразилия олий суди судьяси Александре де Моралес жума куни Х дезинформация билан курашиш учун ўлкага расмий вакил тайинлашни рад этгани учун уни бекитишга қарор қилганди. Шанба куни эрталабдан эса Х га уланиш йўллари бекитилганди.
Илон Маск берган интервьюсида Моралеснинг қонунга зид иш қилаётганини таъкидлаб “У АҚШ қонунларига амал қилиши керак эмас, лекин ўз ўлкасининг қонунларига риоя қилиши шарт. У бир диктатор ва қаллоб” деб гапирганди.