Канада бош вазири ифторда


  • 8 Июнь, 2016
  • 1233

Канада бош вазири Джастин Трюдо мусулмон депутатлар билан иштирок этган ифторлик видеосини ижтимоий тармоқ орқали бўлишди.

“Instagram” аккаунтидан ифторликнинг видеосини бўлишган Трюдо “Мусулмон аъзолар билан ифторда иштирок этиш ва Рамазоннинг илк рўзасини очишдан мамнуният ҳис қилдим” деб гапирди.

Трюдонинг бу видеоси кўплаб кузатувчилари тарафидан ижобий қарши олинди. Трюдо якшанба куни Рамазон ойи бошланиши билан бутун мусулмонларни табриклаб, мусулмонларнинг кундуз соатларида рўза тутиб, сабрларини ва Аллоҳга яқинликларини орттиришларини, фақирларга қарши сахийларча муомалада бўлишларини айтиб ўтганди.

Бироз аввал намоз ўқиётганида тасвирга олинган фотосурати билан диққатни тортган Трюдонинг рўза тутган мусулмонлар билан ифторликда иштирок этиши ижтимоий тармоқларда қўллаб-қувватланса ҳам бир қисм ирқчи ва ислом душманларининг танқидларига сабаб бўлди. 


Бошқа мақолалар