- 2013-08-28
Янги Зеландия аэропортида узоқ вақт хайрлаши тақиқланади.
Янги Зеландиянинг Момона шаҳридаги Данидан халқаро аэропортининг йўловчиларни тушириш ҳудудида янги белгилар пайдо бўлди. Бунга кўра, энди йўловчиларга яқинлари билан хайрлашиш учун 3 дақиқа вақт берилади.
Янги белгиларнинг фотосуратлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, баъзилар ушбу тақиққа норози бўлса, баъзилар эса қўллаб-қувватлаб, бу қоидани бошқа аэропортларга ҳам татбиқ қилиш кераклигини айтишмоқда.
Хайрлашиш учун 3 дақиқа етмайди деган йўловчиларга автомобиль турар жойига чиқиш тавсия этилмоқда. Парковкада хайрлашиш учун 15 дақиқа вақт берилган.