Туркия Сомали ва Эфиопияни яраштирди


  • 13 Декабрь, 2024
  • 36

Сомали ва Эфиопияни яраштириб, Африка қитъасини катта уруш эшигидан қайтарган Туркиянинг бу муваффақияти ортида 8 ой давом этган жуда катта меҳнат турибди.

Туркия Сомали ва Эфиопия орасидаги Сомалиленд кризисини ҳал этди. Май ойида Эфиопия бош вазири Абий Аҳмед Алининг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга “Сомали билан орамиздаги ихтилоф ҳал этилиши учун дастагингизни кутяпмиз” деган мактуби билан воситачилик ишлари бошланди.

Эрдўғоннинг “Кризисни ҳал қилинг” деган кўрсатмаси билан ҳаракатга тушган Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидон 1 июлда Эфиопия ташқи ишлари вазири Тайе Атске Селасси ва Сомали ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Аҳмед Муаллим Фикини Анқарада бир стол атрофига тўплади. Бундан ташқари мудофаа вазири Яшар Гулер ва Туркия миллий разведка раиси Иброҳим Қалин ҳам воситачилик қилди.

Булар ортидан Сомали президенти Ҳасан Шайх Маҳмуд ва Эфиопия бош вазири Абий Аҳмед аввалги кун Анқарага таклиф қилинди. Туркия президенти Эрдўғон улар билан бирга учрашди.

Эрдўғон ҳар иккала давлат раҳбарига ҳам “Келишув тузилмасдан столдан туриш йўқ” дея қарори қатъийлигини билдирди. Саккиз соат давом этган музокаралардан кейин келишув тузилди.


Бошқа мақолалар