Ой мўъжизасини NASA исботлади


  • 30 Июнь, 2015
  • 1404

Америка Миллий аэрокосмик агентлиги (NASA)нинг ой юзасини тадқиқ қилиш учун анча олдин фазога учирган “Delta-2” спутникидан келган тадқиқот натижалари кўплаб фан олимларини ҳайрон қолдирди. “Delta-2”нинг сўнгги маълумотларига кўра, ойнинг ўртасидан ўтган авваллари ҳеч аниқлай олинмаган  гигант бир жарлик бор. Бу борада гапирган NASA директори собиқ астронавт Тим Райтлер “Қўлимизда шу онда бу жарликнинг қандай пайдо бўлгани ҳақида маълумот йўқ. Ой мунтазам бир шаклда ёрилган. Худди бир куч уни ўртасидан иккига бўлиб, сўнгра яна бирлаштириб қўйгандек.

 Одатда бундай воқеалар ой юзасига урилган метеоритлар сабабли бўлади. Лекин бу жарлик шундай тартиб билан ёрилганки, буни метеорит амалга ошириши имконсиздир” деди. Бир журналистнинг бу ҳақда Қуръони каримда оят борлигини эслатиб ўтишидан сўзини йўқотиб қўйган Райтлер “Бу ерда динлар ҳақида гап бораётган йўқ” деб гапига нуқта қўйди.


Бошқа мақолалар