Исроилда нималар бўлмоқда?


  • 28 Март, 2023
  • 143

Исроилда норозилик намойишлари кучайиши, ички уруш хавфи ортишига сабаб бўлган қонун лойиҳасида нималар дейилган? Халқ нимага норози бўлмоқда?

Исроилда Нетаньяҳу бошчилигидаги коалиция ҳукумати суд ҳокимиятининг ваколатларини чеклаб, ҳукуматнинг суд ҳукмларида босимга эга бўлишини қўллаб-қувватлайдиган суд реформасига қарши бўлган минглаб одамлар кўчаларга чиқди. Хўш, одамларнинг талаби қандай? Ҳукумат нима истамоқда?

Исроилда узоқ вақт бош вазир лавозимида ўтирганидан кейин ўрнини бўшатган, лекин ўлка тарихидаги “энг ўнгчи” коалиция ҳукумати билан ортига қайтган Беньямин Нетаньяҳуга “суд ҳокимиятини заифлатиш” ва “ўнгчи сиёсатлари” деган айбловлар билан норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

Пойтахт Тель-Авивдаги Ҳабима майдонидан бошлаб, Ҳайфа, Ғарбий Қудус, Бируссаби ва Нетанья каби йирик шаҳарлар билан бирга бутун ўлка миқёсида 12 ҳафтадан бери давом этаётган намойишларда ўн минглаб исроиллик иштирок этмоқда.

Исроилнинг яқин иттифоқдошлари ҳам Исроилдаги ўнгчи йўналишдан безовта. АҚШ президенти Байден билан Нетаньяҳу ораси анча совуган.

600 минг исроиллик нега норози?

Исроил адлия вазири Ярив Левин 5 январда олий суд ваколатларини чекловчи, суднинг судьялар сайловидаги таъсирини камайтирувчи “суд реформаси” режалаштирилаётганини маълум қилганди. Нетаньяҳу бошчилигидаги коалиция ҳукуматнинг суднинг баъзи ваколатларини мажлисга беришга уринишлари олий суд билан бирга бутун судларнинг ҳукумат билан зиддиятига сабабчи бўлди.

Бутун норозиликларга қарамай “суд реформаси” доирасидаги “бош вазирнинг лавозимидан олишни қийинлаштирувчи” қонун лойиҳаси 23 мартда мажлисдан ўтди.

Бош вазир Беньямин Нетаньяҳунинг баҳсли суд реформасини тўхтатишга чақирган мудофаа вазири Йоав Галантнинг ишдан бўшатилиши ортидан юз минглаб исроиллик кўчаларга чиқди.

Тинмай давом этаётган норозилик намойишлари ортидан бош вазир Беньямин Нетаньяҳу ушбу қонун лойиҳасини тасдиғини бекор қилди.


Бошқа мақолалар