Швецияда портлашлар


  • 25 Июль, 2015
  • 1421

Швециянинг Мальмо шаҳрида мэрия биноси ёнига жойлаштирилган бомба ярим кечада портлади. Ҳодисада қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.

Мальмода охирги 3 кун ичида кетма-кет портлаган учинчи бомба аҳолини даҳшатга солмоқда. Полиция портлашларни уюштирганлар собиқ Югославиялик жиноий тўдалар эканлигини тахмин қилишмоқда.

Швеция давлат телеканали “SVT”нинг хабар беришича, Мальмонинг марказидаги мэрияга қарашли “Ижтимоий фаолиятлар” уйининг олдига қўйилган бомба катта гулдурос билан портлади. Портлаш вақтида кўчанинг бўш бўлиши катта фожеаларнинг олдини олиб, бинога моддий зарар етди.

Атрофидаги ўнлаб автомобилларнинг зарар кўрган ушбу ҳодисада яқин уйларда яшайдиган аҳоли ваҳима ичида кўчаларга чиқишди. Полиция воқеа жойига келиб, портлаш содир бўлган жойни ҳалқага олди. Полиция бошқармаси портлаш иши бўйича тергов ишини бошлади.

Мальмода уч кун аввал ҳам мусулмонлар серқатнов бўлган бинода портлаш юз бериб, бунинг орқасида шаҳар маркази яқинидаги бир маҳаллада ҳам портлаш содир бўлган.

Полиция бошқармаси бошлиғи Горан Манссон “SVT”га берган интервьюсида ясама бомбаларнинг собиқ Югославиядан келтирилганлигини ва бу ишда югославиялик жиноий тўдаларнинг қўли борлигини гумон қилишаётганини айтди. 


Бошқа мақолалар