- 2020-04-13
Сербия президенти Александр Вучич “бутун ғарб билан шарқ орасида” юз берадиган йирик қуролли тўқнашувга тайёр бўлишга чақирди.
Серб президентининг сўзларига кўра, Ўрта Шарқдаги “Хизбуллоҳ” ҳаракати билан Исроилнинг зиддияти, Европа иттифоқи дипломатияси бошлиғи этиб Россияга қарши бўлган Эстония собиқ бош вазири Кайи Калласнинг сайланиши, ғарб ва шарқ давлатларининг кўп миқдорда қурол-яроқ сотиб олаётгани буни кўрсатмоқда.
Унинг фикрича, “Хизбуллоҳ” билан Исроил орасидаги қуролли тўқнашувни тўхтатишнинг имкони йўқ, бу эса ўз навбатида йирик урушга олиб келади.
Вучич “Бу ерда ҳамма нарса очиқ-ойдин, ҳеч қандай фалсафанинг кераги йўқ. Европадаги вазиятга қарайдиган бўлсак, аввалги Еврокомиссияга нисбатан радикал равишда Россияга қарши бўлгани келди. Энди Россия билан алоқаларни яхшилашдан умидни узсак ҳам бўлади. Чунки Россия ҳудудига кириши тақиқланган шахсни дипломатия раиси этиб сайладик” деди.
Бу эса Россияга келишув бўлмаслигига ва қарорларида қатъийлигига очиқ ишора.
Серб президенти “Россияликлар бунга нима деб жавоб бериши мумкин? “Биз сизларни тушундик, демак бизнинг йўқ бўлиб кетишимизни истаяпсизлар. Биз бутун имкониятларимизни ишга солиб сизларга қарши курашамиз” деб жавоб бериши табиий. Буларнинг барчаси қуруқ гаплар эмас. Мен қурол-яроғ ҳақида ҳарбий-разведка хизматлари, барча махсус хизматлар маълумотлари асосида гапиряпман” деди.