“Petya” вируси


  • 29 Июнь, 2017
  • 984

27 июнда бир қатор мамлакатлар кенг миқёсдаги “PETYA.A” вирус ҳужумига учради.

“27 июнь куни бир қатор давлатларнинг энергетика, телекоммуникация компаниялари ва давлат структуралари “PETYA.A” вируси ҳужумига учради. Биринчи навбатда ушбу вирус билан Украина ҳукумат компьютерлари, банк тизимлари ва Чернобиль АЭСи ҳужумга учради. Жабр кўрган давлатлар ўнталигида Украина, Италия, Исроил, Сербия, Венгрия, Руминия, Польша, Аргентина, Чехия ва Германия бор” дейилган хабарда.

Маълумотларга кўра, вирус фишинг хабарлар ёки M.E.doc бухгалтерия дастурини янгилаш орқали юқади. Сўнгра вирус DoblePulsar ва EternalBlue локал тармоғи орқали WannaCry услубида тарқалади. Вирус компьютерларни блоклаб қўйиб, блокни ечиш учун биткоинларда 300 доллар пул талаб қилмоқда.

Хабарда яна “Қозоғистонда ушбу вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида KZ-CERT компьютерларда хавфсизлик хизмати сайтда ва ижтимоий тармоқларда хабарлар эълон қилиб, алоқа операторларига огоҳлантириш юборди” дейилган. Мутахассислар вирус фойдаланадиган заифликни бартараф қилувчи MS17-010 янгиланиши ўрнатишни тавсия этишмоқда. Вирус юққан вазиятда компьютерни ўчирмаслик ва интернетдан узиб, гибернация ҳолатига ўтказиб қўйиш тавсия этилади.

“Қозоғистон ҳудудида компьютерларнинг вирус билан зарарлангани ҳақида маълумот йўқ. Ҳозирги вақтда ягона интернет шлюзига уланган ҳамма давлат органларини ҳимоялаш учун барча керакли чора-тадбирлар кўрилмоқда” деб маълум қилинди.


Бошқа мақолалар