- 2013-07-08
АҚШ самолётларининг 900 килолик икки бомба билан Мусулда ДАИШга (Қозоғистон ҳудудида тақиқланган террористик ташкилот) тегишли нақд пул марказини портлатгани маълум бўлди. Террорчиларнинг миллонлаб доллари ёниб кулга айланди. Портлашда камида 5 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.
“CNN” телеканалининг хабарига кўра, АҚШ ҳарбий самолётлари Мусулдаги ДАИШнинг (Қозоғистон ҳудудида тақиқланган террористик ташкилот) нақд пуллари сақланадиган бинони портлатди. АҚШ Мудофаа вазирлигининг вакилига асосланган хабарда ҳаво ҳужуми якшанба куни эрталаб икки дона 900 килолик бомба билан амалга оширилганлиги билдирилди. Операция натижасида террорчиларга тегишли нақд пуллар йўқ қилинди. Жами қанча пул йўқ қилинганлиги айтилмади, лекин вазирлик вакиллари “миллионлаб” ифодасини ишлатишди. “CNN”даги хабарда ДАИШнинг пулларидан аъзоларининг маоши ва террористик операциялари харажатларида фойдаланилганлиги билдирилди. АҚШ марказий қўмондонлик матбуот котиби Бен Тисдейл бу ҳақидаги баёнотида “ДАИШ нақд пул тарқатадиган бинони терроистик фаолиятларни молиялаштириш учун фойдаланарди” деди. АҚШ ҳукумати ДАИШнинг давлат сифатида ҳаракат қилишининг олдини олиш учун ташкилотга тегишли молия манбаларини йўқотишга йўналтирилган ҳужумлар ортишини айтишди.
АҚШлик ҳарбийлар тинч аҳоли зич яшайдиган минтақадаги бинони йўқ қилиш учун “нишоннинг муҳимлиги туфайли” 50 нафар тинч аҳолининг қурбон бўлишини назарда тутган. Қурбонларни камайтириш учун ҳужум саҳарда амалга оширилган. Бунга қарамай 5 билан 7 нафар оддий аҳоли ҳалок бўлган бўлиши мумкин.