Чимкентда зилзила


  • 27 Октябрь, 2015
  • 1279

26 октябрь куни соат 15:21да Чимкент шаҳрида зилзила кузатилди. Силкинишлар тахминан бир дақиқа давом этди. Уларнинг магнитудаси ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмади. Тахминларга кўра, унинг кучи 4 баллни ташкил қилди.

Хабарларга кўра Алмати, Тараз ва Тошкентда ҳам 4 балли ер силкинишлари кузатилган.

Охирги маълумотларга қараганда, ер силкинишлари Ўзбекистоннинг Фарғона водийси, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳам кузатилган.

Айниқса Самарқанд вилоятида зилзила анча кучли бўлгани айтилмоқда.

Зилзила эпицентри Афғонистоннинг Ҳиндукуш минтақасида кузатилиб, 7.4 баллни ташкил қилди. У Тожикистонда, шунингдек, Ўзбекистоннинг, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Андижон ва бошқа вилоятларида кузатилди. Ер силкинишлари Қозоғистоннинг Алмати, Тараз, Чимкент, Қирғизистоннинг Ўш шаҳарларида ҳам сезилди.


Бошқа мақолалар