“Reuters”дан қўрқинчли иддао


  • 16 Май, 2016
  • 1211

“Reuters” хабар агентлиги бошида Европанинг турли ўлкаларида террористик ҳаракатларда иштирок этган террористлар ҳақида кўрсатув тайёрлади. Уларнинг Россия тарафидан Туркия орқали Сурия ва Европага юборилганлигини иддао этган “Reuters” баъзи гувоҳларнинг ифодаларига батафсил тўхтаб ўтди. Хабарга кўра, радикал диний ташкилот аъзоларининг янги исм ва янги паспорт билан фақат бир томонга билет билан Россиядан Истанбулга юборилганлиги айтилмоқда.

Қуйида Россиянинг халқаро терроризмга қандай дастак бераётганини далиллайдиган “Reuters”нинг хабаридан баъзи жумлалар:

“Россияни тарк этиб, Истанбулга кетмасанг, ҳибсга олинасан” дейишди. Тўрт йил аввал Сааду Шарапудинов Россия да қидирилаётганлар рўйхатида эди. Ноқонуний исломий гуруҳнинг аъзоси бўлган Шарапудинов Москва ҳукуматига қарши бўлиб, Шимолий Кавказ ўрмонларида яшириниб, полициядан қочиб юрганди. Сўнгра тақдири бутунлай ўзгариб кетди. 38 ёшли Шарапудинов 2012 йил декабрь ойида Россия разведка хизмати тарафидан кутилмаган таклифни “Reuters”га гапириб берди. Агар Россияни тарк этадиган бўлса, ҳибсга олинмасди. Ҳатто ўлкадан чиқиб кетиши ҳам Россия органлари тарафидан назорат қилинарди.

“Яшириниб юрардим, қуролли гуруҳнинг аъзоси бўлиб, мен ҳам қуролланган эдим.” Шарапудинов “Reuters” берган репортажида шундай деди. Мария Цветкова тайёрлаган репортажнинг Россиядан бошқа бир ўлкада олинганлиги айтилиб, бунинг қайси ўлка эканлиги маълум қилинмади. Россия Шарапудиновга “Кетишингни истаймиз” деди ва унга бир келишув таклиф қилди.

Шарапудинов кетишни қабул қилди. Бир неча ойдан кейин унга Истанбулга билет ва янги паспорт берилди. Туркияга келганидан кейин қисқа вақт ичида Сурияга ўтди ва у ерда кейинчалик ДАИШга қўшилди.

“Reuters” оилалардан ва маҳаллий аҳолидан олган маълумотлар билан ўлкадан чиқиб Сурияга йўл олган яна беш киши билан боғланди. Россия ўз ичида амалга ошиши мумкин бўлган террористик ҳужумлар хавфини йўқ қилишни истади. Шу сабабли давлат хавфсизлик хизмати ва полиция уларнинг ўлкани тарк этишига кўз юмди. Ҳатто баъзи минтақларда бунга ташвиқ этилди.

Бу ҳолат 2014 йилгача давом этди. 2014 йили Сочи қишки олимпиадаси бошлангунгача Россия ўз ичидаги террористларнинг ҳужумидан қўрқиб, уларни ўлкадан чиқиб кетиши учун шароит ясаб берди.

“Reuters” хабарига кўра, Шарапудинов билан бирга олти террорист Сурияга кетди. Кўплари бугун Россиянинг ашаддий душмани бўлган радикал гуруҳларга қўшилди. Бу олти террорист ўша вақтда Россияни тарк этган террористларнинг кичик гуруҳи, холос. Ўтган йили ташкил этилган халқаро анти-террор қўмита йиғилишида Россия хавфсизлик хизмати бошчиси Александр Бортников 2015 йил декабрь ойигача 2 минг 900 нафар Россия ватандошининг Ўрта Шарқда урушиш учун ўлкадан чиқиб кетганлигини айтди. Расмий хабарларга кўра, кетганларнинг 90%и 2013 йил ўрталаридан кейин ўлкадан чиқиб кетган.

Тўқнашувларга ечим топиш учун қурилган мустақил ташкилот бўлган Халқаро кризис етакчиси Екатерина Сокирянскаяга кўра, арабча ва инглизчадан кейин ДАИШ ичида ишлатиладиган учинчи тил русчадир. У вазиятни шундай баён қилади: Олимпиададан аввал рус амалдорлари террористларнинг ўлкадан чиқиб кетишига тўсқинлик қилмади ва катта гуруҳ ўлкадан чиқиб кетди. Уларнинг мақсади олимпиадада хавфсизликни таъминлаш эди. Радикал террористларнинг Ўрта Шарққа боришига кўз юмишди.

Москва ҳозир ДАИШ ва бошқа террористик тўдалар билан Сурияда жанг қилмоқда. Кремлнинг бу позицияси Россия ва дунё хавфсизлигини таъминлаш деб баҳоланмоқда. Кремлнинг Сурияда амалга оширган ва бош мақсади ДАИШни йўқ қилиш эканлигини ҳаво ҳужумлари билан исботламоқчи. 


Бошқа мақолалар