- 2024-06-10
Озарбайжон армияси қаршисида чорасиз қолган Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия президенти Владимир Путинга ёрдам сўраш мақсадида қўнғироқ қилди.
“Россия-1” телеканали эфирга узатган тасвирларда жонли эфирда журналистларга сиёсий ҳолат ҳақида изоҳлар бераётган Путин унга қўнғироқ қилган Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг юзига телефонни ўчириб қўйди. Путиннинг хорижий лидерлар билан ўтказган учрашувлари ҳақида изоҳ бераётганида унга бироз аввал ҳам қўнғироқ қилганини сўзлаган Пашиняндан яна бир қўнғироқ келди. Журналистларнинг кўз олдида телефонни кўтариб "Ҳозир бандман, кейинроқ гаплашамиз" дея, журналистлар билан учрашувни давом эттирган Путиннинг муносабати шов-шувларга сабаб бўлди. Жонли эфирда Россиядан ёрдам тиланаётганини миллионларга исботлаган Пашинян олган рад жавобидан кейин ижтимоий тармоқда ҳазил-мазах остида қолди.