- 2019-09-27
Фаластин ҳукумати Исроил аскарларининг “ўлдирган фаластинликларнинг ёнига пичоқ ташлаб қўйиб, уларни ўзлари ҳужум қилгандек кўрсатмоқда” деган иддаода бўлди.
Фаластин Ташқи ишлари вазирлигидан қилинган баёнотда “Бир исроиллик фаластинликнинг ёнига келиб “Бу террорист!” деб бақирса, суриштирмасдан ёки ҳибсга олмасдан дарҳол ўқ узиб ўлдирилишига олиб келмоқда” дейилди.
Баёнотда яна қуйидагилар қайд этилган:
“Фаластинликларнинг яҳудий ишғолчилари тарафидан ўлдирилишидан кейин “Ўзи биринчи бўлиб пичоқ билан ҳужум қилди” деб ифода бериши кифоя бўлмоқда. Исроил ўлдирилган фаластинликларнинг ёнига пичоқ ташлаб қўймоқда. Худди исроилликларни пичоқлашни ўйлаган ҳар бир фаластинлик айни пичоқни сотиб олмоқда ёки бу пичоқлар ҳаммага текин тарқатилгандек ҳамма жойда айни русумли пичоқлар учрамоқда.”
Ушбу баёнот инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга юборилиб, вазиятни халқаро ҳуқуқ қамровида кўриб чиқишлари исташди.