Уруш оловига ёғ сепаётганлар


  • 10 Июль, 2024
  • 86

АҚШ ташқи ишлар вазирлиги 2023 йилнинг илк 9 ойида Россия билан Украина уруши бошланганидан кейин қурол-яроғ сотишда тарихий рекорд ўрнатганликларини хабар берди. Вазирлик “9 ойда 238 миллиард долларлик қурол-яроғ сота олдик” деб оғиз кўпиртирмоқда.

“Россия бизни ҳам ишғол этади” деган саросима билан Польшанинг ўзи АҚШдан 12 миллиард долларга “Апачи” вертолётлари, 10 миллиард долларга эса “Химера” ҳаво ҳужумларига қарши мудофаа тизими ва 3,75 миллиард долларга M1A1 “Абрамс” танкларини сотиб олганлиги маълум бўлди.

Совуқ уруш даврида ўлкасида 35 дона “Патриот” ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими бўлган Германия буларнинг 27 тасини қўлдан чиқарганди.

Энди эса “Руслар чегарамиз олдида” дея ваҳимага тушиб, АҚШга янги тизимларга буюртма берди. Бу билан чекланмай АҚШдан 8,5 миллиард долларга “Чинук” вертолётларини сотиб олди.

Болгария ҳам иқтисодиёти бир аҳволда бўлишига қарамай Россиядан қўрқиб АҚШдан 1,5 миллиард долларлик “Страйкер” зирҳли транспорт воситасини сотиб олди. Чехия эса АҚШ “ишлаб чиқаришда носозликка йўл қўйилган” деб ангарларда сақлаётган F-35лар учун 5,6 миллиард доллар тўлади.

Россия-Украина уруши АҚШнинг қурол-яроғ саноати учун обиҳаёт бўлди. АҚШ ташқи ишлар вазирлиги 2023 йил охирида берган йиллик ҳисоботида “Мудофаа ва қурол тижорати АҚШнинг жуда даромадли бўлган минтақавий ва глобал хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган муҳим ташқи сиёсат воситасидир” дея қувончини овоза қилди. “Россиядан узоқлашаётган ўлкалар сотиб олган қуроллар сотишларимизни кўкларга чиқарди” деб баёнот берди. Яна кўп нарсаларни гапиришди, фақатгина “Яшавор, Москва” дейиши камлик қилиб турибди.

АҚШ президенти Байден Украинага бераётган дастаклари қурол-яроғ сотиш орқали ўлка иқтисодиётига катта манфаат келтираётганини камералар олдида чиқиб оғиз тўлдириб гапирди. Бу уруш туфайли АҚШнинг сўнгги беш йилда қурол сотиш кўрсаткичи дунёда 34%дан 47%га ўсди.

Бунинг устига АҚШ Европа ўлкаларига босим ўтказиб “Сизларга сотган қуроларимнинг бир қисмини Украинага юборасиз” дея чорак қисмини Киевга юборишга мажбурлади.

АҚШ сўнгги урушлар туфайли дунёнинг 107 давлатига қурол-яроғ сотди. Европа сотиб олган қуролларнинг ярмидан кўпи АҚШдан келди.

АҚШ уруш баҳонасида ҳам қўлидаги қуролларни сотмоқда, ҳам янги технологияларни бозорга киритмоқда. Ҳатто Исроил ҳам Ғазо қатлиоми учун қурол-яроғ тижоратининг 70%ини АҚШ билан амалга оширди.

Ямандаги хусийлар хавотири туфайли Ўрта Шарқ ўлкалари АҚШ сотган қуролларнинг 30%ини импорт қилишди. Тинч океанида ваҳима уйғотиб “Энг кечи билан 2030 йили Хитой билан катта уруш бошланади” деб юракларга ғулғула солган АҚШ хавотирга тушган Ҳиндистоннинг энг йирик қурол импортчиси бўлди. Ҳиндистон орқасидан Япония ва Жанубий Корея ҳам шошилди. АҚШ сўнгги беш йилда бу урушлар ва зиддиятлар туфайли триллион доллардан ортиқ қурол-яроғ сотди.

Ўлганлар ўлиб кетди, қолганлар эса Вашингтонни триллион доллар соф даромад билан таъминлади. Тизим соат механизмидек ишламоқда.

Мана шу вазиятда Туркия Россия ва Украинани Истанбулда бир стол атрофида жамлаб, тинчлик келишувини имзолаттирди.

Энди уруш тугади деб турганда даврага Британия кириб ғарб қўлидаги қўғирчоққа айланган Зеленскийга бир шапалоқ билан “Нима қиляпсан, тентакмисан? Дарров келишувдан воз кеч” дея имзоланган келишувни йўққа чиқарди.

Лондоннинг ҳам бу уруш даврида қурол-яроғ тижорати икки баравар ўсиб, рекорд ўрнатди. Назар соладиган бўлсак, барча ғарб ўлкалари уруш давом этиши учун қўлидан келганини қилмоқда, қонга тўлган кўзлари тўйиш нималигини билмаяпти. Ҳатто ораларида Россия-Украина урушини Европа ичига олиб киришни истовчи, бу борада уриниб ётган ахмоқлар ҳам бор.

Шундай алғов-далғов вазиятда тинчлик учун бор кучи билан ҳаракат қилаётган ягона ўлка Туркия бўлмоқда. Ҳатто ВВС нашрлари ҳам “Туркияни иттифоқдошларидан ажратиб турган энг муҳим фарқ бошқа аъзоларнинг урушни тўхтатишни асло ўйламаётганидир” деб ёзди.

НАТО саммити учун АҚШга борган Эрдўғон “Украинага берилаётган ҳарбий ёрдамни НАТО-Россия урушига айланиб кетмаслигига сабаб бўлиб қолмайдиган шаклда режалаштириш” ҳақида гапирмоқда. Чунки НАТОда “Европа армияси қурайлик. НАТОнинг даври ўтди. Украинага аскар юбориб, Россия билан жанг қилайлик” деб вайсаётган Макрон каби ахмоқлар бор.


Бошқа мақолалар