Фаластин АҚШ билан алоқани узди


  • 23 Ноябрь, 2017
  • 824

Фаластин ҳукумати “Фаластин озодлик ташкилоти”нинг (ФОТ) Вашингтондаги офиси лицензияси узатилмаганлиги учун АҚШ билан бутун алоқаларни узди.

Фаластин ҳукуматидаги амалдорлардан бири берган интервьюсида “Фаластин ҳукумати ФОТнинг офиси бекитилиши қарорига қарши АҚШнинг бутун расмий мақомлари билан алоқани бутунлай узди” деб гапирди.

АҚШ ҳукумати ФОТнинг Исроилга қарши Халқаро жиноий судга берган шикоятини қайтиб олмаган ва Исроил билан тўғридан-тўғри музокаларда иштирок этмаган тақдирда ташкилотнинг Вашингтондаги офисининг лицензияси бекор қилинишини билдирганди.

ФОТ бош котиби Соиб Урайқат эса офиснинг лицензияси олиб қўйилган тақдирда АҚШ билан бутун алоқалар узилишини маълум қилганди.

Фаластин ҳукумати 2015 йил апрель ойидан халқаро жиноий судга қўшилган ва Исроилнинг 2008 ва 2014 йиллари Ғаззога қарши амалга оширган ҳужумлари билан бирга фаластинликларга қарши тажовузлар тергов қилинишини талаб этганди.

Исроил ва Фаластин орасидаги тинчлик музокаралари Исроилнинг “1967 йилги чегараларини, мажбуран кўчирилган фаластинликларни ўз ерларига қайтаришни ва янги яҳудий ишғолларини тўхтатишни қабул этмаслиги” сабабли 2014 йил апрель ойида тўхтатилганди.


Бошқа мақолалар