Прага университетида отишма


  • 22 Декабрь, 2023
  • 119

Кеча 21 декабрь куни Чехия пойтахти Прага шаҳри маказида жойлашган Карлов университетида юз берган отишмада 14 киши ҳалок бўлиб, 25 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

Қурол билан ҳужум қилган шахс уни зарарсизлантириш вақтида ҳалок бўлди. У полиция томонидан отиб ўлдирилган ёки ўз жонига қасд қилганлиги аниқ эмас.

Чехия нашрларига кўра, отишмани санъат факультети талабаси 24 ёшли Давид Козак уюштирган. У аввал бино ичида қуролдан ўт очган, сўнгра талабалар яширинган бино томига чиқиб талабаларни ўққа тутган.

Полиция Козак университетда ўт очишдан бироз вақт аввал ўз отасини ўлдирганлигини гумон қилмоқда. Унинг хонадони тинтув қилинганда қонуний равишда эгалик қилган бир неча турдаги қуроллар топилган.

Бундан ташқари, полиция 15 декабрда Прага яқинида 32 ёшли эркак ва унинг икки ойлик қизчасини ўлдирганликка ҳам алоқаси борлигини текширмоқда.


Бошқа мақолалар