- 2014-06-21
Туркия билан Россия орасидаги самолёт уриб туширилиши туфайли келиб чиққан кризис давом этаётган бир пайтда юк ташувчи компаниялар кризисдан божхона қулайликларидан фойдаланиб чиқишади.
Халқаро юк ташувчилар ташкилоти (UND) ижроий қўмитаси раиси Фотиҳ Шенер Озарбайжоннинг Туркманистон ва Қозоғистонга бораётган юкларни ўтказишдаги турли чегирмалар ва енгилликлар вужудга келган қийинчиликларни қулайлаштираётганини айтди.
Шенер ёзма баёнотида UNDнинг ҳаракати ва тегишли вазирликларнинг дастаклари натижасида Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг кўрсатмаси билан октябрь ойида ташкил этилган “Озарбайжон транзит юк ташиш координация кенгаши”нинг чақируви билан Бокуга борганлигини ва у ерда учрашувларда сектор учун муҳим қарорлар қабул қилинганини билдирди.
Учрашувлар натижасида Озарбайжон божхонасида юк ташувчилардан олинадиган кириш божи, йўл солиғи, шаҳар кириш ҳақи, оғирлик, суғурта ва бошқа турли тўловларнинг баъзилари бекор қилинганини айтган Шенер қуйидагиларни таъкидлади:
"Турк юк ташувчилар бу ўлкага кираётганида оғирлик, суғурта каби тўловларни тўламайди. Жами 520 долларни ташкил қиладиган ушбу тўловлар 220 долларга туширилди. Муҳрланган транспортларга божхонага киришдаги оғирлигини ўлчаш йўл давомидаги қилинган назоратларга ҳам яроқли бўлади. Хавфли моддаларни ташишда “Хавфли юкларни халқаро ташишдаги Европа келишуви”даги рўйхат асос қилиб олинади. Боку-Ақтау орасидаги кемада ташиш нархлари ҳам 3380 доллардан 2133 долларга туширилди. "
Шенер Қозоғистоннинг Ақтау портидаги турли сарф-харажатларга боғлиқ келишувлар давом этаётганлигини билдириб, Боку-Ақтау йўналишида ҳар сешанба ва жума кунлари, Ақтау-Боку йўналишида эса ҳар чоршанба ва шанба кунлари рейслар амалга оширилишини маълум қилди.
Туркманистоннинг иккинчи кемасининг икки ҳафта ичида сафарларини бошлаши ҳақида маълумот берган Шенер бу кеманинг ишга тушиши билан бирга Озарбайжон тарафидан ҳам Туркманистон билан айни енгилликлар қилишини қайд этди.
Фотиҳ Шенер икки йил давом этган саъй-ҳаракатлар натижасида Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркманистонга борадиган юк ташишларда муҳим чегиримлар ва енгилликлар таъминланишини ифода этди.
Шенер ушбу келишувларнинг аосан Россия билан бўлаётган кризис оқибатида қийинлашган Қозоғистон ва Туркманистон юк ташишларида жуда катта қулайликлар келтиришини таъкидлади.