Исроилни Евровидениядан четлатишни талаб қилишди


  • 12 Январь, 2024
  • 30

Финляндиядан 1400 дан ортиқ қўшиқчи Исроилни Ғазодаги ҳарбий жиноятлари туфайли Евровидения-2024 мусобақасидан четлатишни талаб қилиб петиция имзолашди.

Петиция муаллифлари Финляндия миллий телерадиокомпанияси “Yle”ни Исроилни мусобақадан четлатиш учун Европа узатиш иттифоқига (EBU) босим ўтказишга чақиришди. EBU талабларни бажармаган ҳолатда Финляндия телерадиокомпанияси мусобақага бойкот эълон қилиб, ўлка вакилларини мусобақага юбормаслик талаб қилинган.

Петиция матнида “Ҳарбий жиноятлар содир этаётган ва ҳарбий оккупацияда давом этаётган давлатга ўз имиджини яхшилаш учун оммавий саҳна бериш бизнинг қадриятларимизларга мос келмайди” дейилган.

Муаллифлар Евровиденияда иштирок этадиган бошқа ўлкаларни ҳам ўз тарафларини белгилаб, ўзларининг миллий телерадиокомпанияларига шу каби талабаларни қўйишга чақирди.

Петиция муаллифлари “Yle” 2022 йили Украинадаги уруш туфайли Россияни мусобақадан четлатишни энг биринчи талаб қилганлигини таъкидлаб, ҳозир ҳам шу каби ҳаракатларни кутаётганликларини билдиришди.

“Yle”нинг алоқа бўлими бошлиғи Йере Нурминен компания вазиятни назоратда тутиб, EBU билан музокаралар олиб бораётганини айтди. Бундан ташқари “Yle” петиция муаллифлари билан учрашувни режалаштирган.

Евровидения-2024 мусиқа мусобақаси жорий йилнинг 7-11 май кунлари Швециянинг Мальме шаҳрида ўтказилади.


Бошқа мақолалар