- 2014-01-22
У ёки бу давлатнинг ватандоши бўлиш саёҳат ва бошқа масалаларда ўз устунлигига эга. Паспорт бу – эгасининг шахсини ва ватандошлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатдир. Қозоғистонда хорижга чиқиш зарурати бўлганида 16 ёшга тўлмаган болаларга ҳам берилади. Паспорт учун тўлов 8 МҲК ёки 24 минг 504 тенге. Баъзи тоифадаги кишилар уни бепул олишлари мумкин.
Бу билан бирга қозоғистонликлар муайян давлатларни виза расмийлаштирмасдан зиёрат қилишлари мумкин. Ушбу кўрсаткич бўйича Қозоғистон паспорти рўйхатнинг ўртасидан жой олди.
“Passport Index” сайтининг маълумотларига кўра, дунёнинг энг кучли паспорти деб Бирлашган араб амирликларининг паспорти топилди. Бу ўлканинг ватандошлари 180 та ўлкага бемалол боришлари мумкин. Булардан 59 тасига борганида чегарада виза расмийлаштирилади. Чегарадан ўтиш вақтида паспортга босиб берилади.
Иккинчи ўринни эса бирданига 11 ўлка эгаллади: Германия, Швеция, Финляндия, Люксембург, Испания, Франция, Италия, Голландия, Австрия ва Швейцарияҳамда Осиё ўлкаси бўлган Жанубий Корея. Ушбу давлат ватандошлари 173 та ўлкани аввалдан виза расмийлаштирмасдан зиёрат қилишлари мумкин. Учинчи ўриндаги давлатлар эса 172 та ўлкага бемалол бора олишади.
Қозоғистон ушбу рўйхатнинг ўртасидан жой олди. Қоқзоғистон ватандоши 88 та ўлкага тўсиқсиз бора олади. Бу билан рўйхатда 56-ўринни эгаллади. 88 та ўлкадан 38 тасига визасиз бориш мумкин. 50 та ўлкага борганидан кейин чегарада виза берилади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон рўйхатда 69-ўринни эгаллаган.