Учадиган автомобиль ишлаб чиқарилади


  • 20 Ноябрь, 2021
  • 292

Жаҳон автомобиль гиганти “Hyundai” имиджини янада кўтариш ва учадиган автомобиль ишлаб чиқариш учун “Supernal” номли янги ширкат қурди. Ширкат илк маҳсулотини бозорга 2028 йили чиқаришини ва 2030 йилда бозорни кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Жаҳоннинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиларидан бўлган “Hyundai” “Supernal LLC” номли янги ширкатини оммага таништирди. Баёнотга кўра, “Supernal” ширкати электр ҳаво воситалари оиласини ривожлантиради.

Серияли ишлаб чиқариш орқали бозорга чиқарадиган “eVTOL” автомобилини ривожлантиришга ва яхшилашга давом этувчи ширкат илк тижорий учишини 2028 йили бошлашни режалаштирмоқда.

“Supernal” ҳаво ҳаракатини мавжуд жамоат тарнспортларига интеграция қилиб, муаммосиз йўловчи ташиш тажрибасини синаб кўради.

Айни вақтда 4 ёки 5 йўловчи оладиган ҳаво автомобили асосан шаҳар ичида ҳаракатланади. “Supernal”нинг илк учадиган автомобили электр билан ишлайди. 


Бошқа мақолалар