Бердимуҳамедов қизини янги лавозимга қўйди


  • 10 Декабрь, 2024
  • 15

Туркманистон собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг тўнғич қизи Огулжаҳон Атабаевани муҳтож болаларга ёрдам бериш хайрия жамғармасининг даволаш фаолияти бўйича вице-президент лавозимига тайинлади.

Ушбу тайинлов 7 декабрь куни Аркадаг шаҳрида ўтказилган хайрия жамғармасининг бошқарув кенгашида бўлиб ўтди.

Огулжаҳон Атабаева яқин кунларгача Туркманистоннинг Англиядаги элчи маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Довлат Атабаевнинг рафиқаси бўлади. Атабаевлар оиласи Туркманистонга Аркадаг шаҳри қурилиши бошланиши билан қайтиб келганди. Маълумотларга кўра, Довлат Атабаев Аркадаг шаҳри қурилиши бўйича давлат қўмитаси раҳбари Деря Оразовнинг маслаҳатчиси. Лекин норасмий маълумотларга қараганда у тиббий кластер объектларини бошқаради.

Гурбангули Бердимуҳамедов ва аёли Огулгерек Бердимуҳамедованинг уч нафар фарзанди бўлиб, ўғли Сардор отасининг ўрнига давлат президенти бўлди. Сардордан ташқари Огулжаҳон ва Гулшан исмли икки нафар қизлари бор.


Бошқа мақолалар