- 2024-05-13
Покистон ва Бангладеш ўртасида 14 йилдан бери тўхтаб қолган тўғридан-тўғри авиақатновлар
қайта тикланди. Илк парвоз Даккадан Карачига амалга оширилди, унда икки мамлакат расмийлари ҳозир бўлдилар.
Покистон ва Бангладеш ўртасида узоқ вақтдан бери тўхтатиб қўйилган тўғридан-тўғри авиапарвозлар, 14 йиллик танаффусдан сўнг яна йўлга қўйилди.
Бангладешнинг миллий авиакомпанияси — “Biman Bangladesh Airlines”га тегишли бўлган “BG-341” рейс рақамли самолёт маҳаллий вақт билан соат 20:00 да Даккадаги Ҳазрат Шаҳжалол халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилди. Самолёт тахминан уч соатлик парвоздан сўнг Покистоннинг Карачи шаҳридаги Жинна халқаро аэропортига қўнди.
Ушбу парвоз Покистон ва Бангладеш ўртасида 14 йилдан кейин амалга оширилган илк тўғридан-тўғри рейс сифатида тарихга кирди. Самолётда жами 150 нафар йўловчи бор эди, парвозда иккала давлат расмий вакиллари ҳам иштирок этгани билдирилди.
Авиакомпания Карачи–Дакка йўналиши бўйича ярим тунда ортга қайтиш рейси ҳам режалаштирилганини маълум қилди.
Икки мамлакат ўртасидаги тўғридан-тўғри парвозлар Бангладешнинг собиқ бош вазири Шайх Ҳасина Важид даврида хавфсизлик нуқтаи назаридан тўхтатилган эди. Парвозларнинг қайта бошланиши Покистон ва Бангладеш ўртасидаги муносабатларда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.